Lutfulla Abdullayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лутфулла Абдуллаевич Абдуллаев (1912.25.10, Мирзачўл −2000.2.10, Тошкент) — рангтасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми (1950). Самарқанд бадиий билим юртида таълим олган (1930 — 1935). Тошкент бадиий билим юртида ўқитувчи (1935 — 1937). Абдуллаев асарлари долзарб, мазмунли, ғоявий ва мураккаб сюжетли, жонли ва ёрқин образларга бой. „Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов портрети“ (1938), „Қаҳрамонни кутиб олиш“ (1947), „Дўстларнинг учрашуви“ (1961) ва бошқа Ҳажвий карикатуралари „Муштум“ журналида мунтазам босилган. 15 дан ортиқ китобларни бадиий безади: Абдулла Қодирийнинг „Меҳробдан чаён“ тарихий романи (1961, рус тилида), Ойбекнинг „Болалик“ (1963), Г'афур Ғуломнинг „Шум бола“ (1964) қиссалари ва бошқа „Осиё устида бўрон“, „Ўтган кунлар“, „Меҳробдан чаён“ ва бошқа филмларга либослар эскизларини тайёрлаган. Ўзбекистон табиати акс этган манзаралар, агитплакатлар (айниқса Иккинчи жаҳон уруши йилларида), портретлар („Навоий номидаги театр қурилишида“, 40-йиллар, „Менинг замондошларим — адабиёт ва санъат арбоблари“ — гуруҳ портретлари, 1989) ҳам яратган. Асарлари халқаро кўргазмаларда намойиш этилган. А. Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1995). „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган (1999)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |