Лутфулла Олимий (1893, Наманган — 1969, Қўқон) — ўқитувчи ва журналист. Наманган мадрасаларининг бирида таҳсил кўргач, 1916-йилда Уфага бориб, Мадрасаи Олияда ўқиган. 1917-йил Феврал воқеаларидан кейин юртига қайтиб, Наманганда ташкил этилган "Намуна" мактабида ўқитувчи (1918—23), шаҳар халқ маориф бўлими, маданий оқартув му-ассасида мудир, шаҳар ижроия қўмитасида котиб (1924) бўлиб ишлаган. Айни пайтда "Нашри маориф" жамияти вилоят бўлимининг котиби (1921—23). Сўнг Қўқонга кўчиб бориб, 1930-йилга қадар "Фарғона" ("Янги Фарғона") газ.да муҳаррир ўринбосари (1925—27) ва муҳаррир (1928— 30) лавозимларида хизмат қилган. 1930-йилда "Миллий иттиқод" ташкилотининг аъзоси сифатида қамоққа олинган. 1937 ва 1949-йилларда 3-маротаба қатағон этилган. Қамоқдан қайтгач, хўжалик ишларида хизмат қилган. "Нодира" (1923), "Қизил адабиётнинг ҳозирги аҳволи" (1924), "Унутилмас шоир" (Сўфизода ҳақида, 1925) каби мақолалари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил