Лутфулла Саъдуллаев (1940.18.12, Тошкент - 2022.10.04, Тошкент) — актёр, режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (2001). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1965). 1963-йилдан Ёш томошабинлар театри актёри. С. ижро этган роллари инсон қалбига яқин бўлиб, томошабинни ўзига ҳамдард қила олиши, образлар ҳарактери, дунёқараши, қаҳрамонлар ички дунёсининг рангбаранглиги, бой ва кенглиги билан ажралиб туради. Мусо Жалил ("Мусо Жалил"), Бунёд ("Семурғ"), Ибн Сино ("Донишманднинг ёшлиги"), Ҳамза ("Қалдиргочлар"), Қори ("Тобутдан товуш"), Шоғулом ("Жанжал"), Омон ("Шум бола"), Мирқосим ("Заҳарли томчилар"), Ибн Малъун ("Минг бир кеча") каби роллари билан танилган. У кўпгина телефилм, видеофилм ва телепостановкаларда ҳам кўплаб роллар ўйнаган: Берди ("Қисмат"), Абдулла ("Одам бўлиш қийин"), Алимардон Тўраев ("Баҳор қайтмайди"), Маҳкам ("Уч илдиз") ва бошқа Шунингдек, С. "Оталар сўзи — ақлнинг кўзи" кўрсатувининг фаол иштирокчиларидан. Реж. сифатида ҳам ижод қилиб, "Адашганлар" (Т. Қозоқбоев), "Тинибтинчимас бувижон" (Л. Саъдуллаев), "Гап йўқ, қўзичоқ" (С. Сирожиддинов), "Болалар СҲОУ", "Зумраша", "Ривоят" (ҳ. Низомитдинов) каби спектаклларни саҳналаштирган. 2003-йил у кинорежиссёр сифатида "Мунис онам" филмини экранлаштирди.[2]

Лутфулла Саъдуллаев
Таваллуди 18-декабр 1940-йил
Вафоти 10-апрел 2022-йил(2022-04-10)
(81 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари [1]

Оиласи

  • Турмуш ўртоғи "Гулчеҳра Саъдуллаева" – актриса. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
  • катта қизи "Гулираъно Саъдуллаева (Маъсудова) Лутфуллаевна".
  • о’г’ли “Сарвар Са’дуллаев Лутфуллаэвич
  • қизи "Муқаддас Саъдуллаева (Мамаджанова) Лутфуллаевна" – актриса.
  • куёви "Фатхулла Маъсудов" – кино ва театр актёри. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
  • куёви "Йигитали Мамаджанов” - кино актёри.
  • набираси “Гулноза Ма’судова (Ахунбаева) Фатхуллаэвна”
  • набираси "Улуғбек Маъсудов Фатхуллаевич"
  • набираси "Абдуллоҳ Маъсудов Фатхуллаевич"
  • набираси “Малика Са’дуллаева (Шарипова) Сарваровна”
  • набираси “Абдураҳим Са’дуллаев Сарварович” набираси "Саъдияхон Мамаджанова Йигиталиэвна"
  • набираси “Абубакр сиддиқ Мамаджанов Йигиталиэвич”
  • набираси “Хадиджа Мамаджанова Йигиталиэвна”

Филмография

  • «Ҳаёт тунда ўтиб кетди» (1968)
  • «Караван» — Афзал (1973)
  • «Дом под жарким солнцем» (1977)
  • «Осмондаги болалар» (2002)
  • «Осмондаги болалар-2» (2003)
  • «Мунис онам» 2003
  • «Фотима ва Зуҳра» — Ҳомид ака (2005)
  • «Сунами» — Тўлқин ака (2006)
  • «Жазо» (2007)
  • «Амакиваччалар» (2008)
  • «Аччиқ ҳаёт» (2009)
  • «Қовун» (2012)
  • «Садоқат» (2015)
  • «Бебаҳогинам» (2016)
  • «Қисмат» — Берди
  • «Одам бўлиш қийин — Абдулла
  • «Баҳор қайтмайди» — Алимардон Тўраев
  • «Уч илдиз» — Маҳкам
  • «Меҳрибонгинам»
  • «Шайтанат» — Қилич Сулаймонов (1998-2001)
  • «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи»

Театр

Реж.

  • «Адашганлар» (Т. Қозоқбоев)
  • «Тинибтинчимас бувижон» (Л. Саъдуллаев)
  • «Гап йўқ, қўзичоқ» (С. Сирожиддинов)
  • «Болалар Шоу»
  • «Зумраша»
  • «Ривоят» (Ҳ. Низомиддинов)

Рол

  • «Мусо Жалил» ("Мусо Жалил")
  • «Бунёд» ("Семурғ")
  • «Ибн Сино» ("Донишманднинг ёшлиги")
  • «Ҳамза» ("Қалдиргочлар")
  • «Қори» ("Тобутдан товуш")
  • «Шоғулом» ("Жанжал")
  • «Омон» ("Шум бола")
  • «Мирқосим» ("Заҳарли томчилар")
  • «Ибн Малъун» ("Минг бир кеча")

Филмографияси

Филм
Йил Филм Рол
2000 „Беш қисмат“ Ўғилой
2006 „Сунами“ Муҳаббат
2014 „Бахт ортидан“
2014 „Таътилдаги томоша“
2014 „Катта ҳовли“
2015 „Садоқат“ Пари
2015 „Сени деб“
2015 „Телефон“
2015 „Мени кечир“
2015 „Ака“
2015 „Қилмиш қидирмиш“
2016 „Шарофатхоннинг келинлари ёхуд наврўз муборак“
2016 „Қизларнинг жахли чиқди“
2016 „Танловга йўл ёхуд болажонлар ваъдаси“
2016 „Бебаҳогинам“
Телевидение
Йил Сериал номи Рол
2016 „Виждон азоби“
2016 „Дўконда“
Видео
Йил Номи Рол
2014 „Муқаддас ва Санжарнинг севги тарихи“ Ўзи
Клиплар
Йил Қўшиқчи Ашула Рол
2014 Шароф Муқимов ва Дониёр «Назирахон» Назирахон
2014 Анвар Шарипов «Ярим бахт»
2015 Қиличбек Мадалиев «Шаҳзодангни кут»
2015 Қиличбек Мадалиев «Етарди»
2015 Отабек Муталхўжаев «Қалей—қалей» Ўзи
2015 Муниса Ризаева «Сакраменто» Талаба
2015 Шоҳжаҳон Жўраев «Чекка бир қишлоқ»
2016 Адҳам Солиев «Боролмайман»
2016 Шаҳриёр «Изҳор» Кумуш
2016 Ботир Қодиров «Сенга нима бўлди»
2016 Зиёда «Жим»
Рекламалар
Йил Реклама Қўшимча маълумот Рол
2014 «Артел телефони»
2015 «Қалампир.уз» Ўзи
2015 «Қалампир.уз» Ўзи
2015 «Лаззат Макон ресторани» Ўзи

Манбалар