Лутфулла Тўраев баъзан Лутфулло Тўраев 1988-йили 30-март куни Сирдарё вилоятининг Ховос шаҳрида туғилган. Ўзбекистонлик нафақадаги футболчи ва футбол мураббийи. Фарғонанинг Нефтчи футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси.

Лутфулла Тўраев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Лутфулла Нарзуллаевич Тўраев
Таваллуд санаси 1988-йил 30-март (1988-03-30) (38 ёш)
Таваллуд жойи Ховос тумани, Ўзбек ССР
Бўйи 176 cм (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Вазни 73 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бунёдкор
Рақами Мураббий
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Машъал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2008 Машъал 97 (2)
2009—2011 Насаф 73 (4)
2011—2013 Бунёдкор 49 (9)
2014—2015 Локомотив 52 (6)
2015—2016 ФЕЛДА Унитед Ф.C. 16 (8)
2016–2017 Теренггану ФC 10 (4)
2017—2018 ОКМК 41 (1)
2019—2021 Бунёдкор 70 (4)
2022—2023 Нефтчи 33 (3)
Миллий терма жамоа
– Ўзбекистон У-20 17 (5)
– Ўзбекистон У-23 12 (2)
2010—2021 Ўзбекистон 26
Бошқарган клублари
2024 Нефтчи (ёрдамчи)
2025 Бунёдкор-2
2026— Бунёдкор У21
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Лутфулла Тўраев профессионал футболдаги илк фаолиятини 2004-йили туғилиб ўсган шаҳри Муборакнинг Машъал футбол клубида бошлаган. Ушбу клуб таркибида у 2008-йилгача тўп суради ва жаъми 97 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 2 марта исғол қилади. 2009-йилнинг босларида у Қаршининг Насаф клуби билан шартнома тузади ва 2011-йилнинг охиригача ушбу клуб таркибида ўйнайди[1]. 2011-йили у Насаф таркибида АФC кубоги мусобақасининг ғолиби бўлади. Қарши жамоасида жаъми 73 та ўйинда майдонга тушади ва 4та гол уради.

Лутфулла Тўраев 2012-йилнинг январ ойида ўзбек футболининг гранд клубларидан бири Тошкентнинг Бунёдкор клуби билан шартнома тузади.[2] У Бунёдкор таркибида 2 мавсум ўйнайди 49 та ўйинда жамоа шарафини ҳимоя қилган бўлса рақиблар дарвозасига 9 та гол киритади. У 2014-йили Тошкентнинг яна бир жамоаси Локомотив билан шартнома имзолайди ва ҳозрга қадар ушбу клуб сафида ўйнамоқда. Шу вақтга қадар у Локомотив таркибида 27 та ўйинга майдонга тушиб 2 марта гол урган. 2017-йилги мавсумда Олмалиқнинг „АГМК“ жамоасига ўтган[3]. 2019-йилги мавсумда Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоасига қайтди ва 3 мавсум давомида Тошкент клубида ўйнади[4][5]. 2022-йил Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган[6]. 2023-йил мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлади ва Виталия Левченко бош мураббийлигидаги „Нефтчи“ жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлади.

Терма жамоадаги фаолияти

Лутфулла Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси таркибидаги илк дебют ўйинини 2010-йилнинг 25-май куни Арманистон терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида ўтказган.

2015-йили Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Миржалол Қосимов уни АФC Осиё кубоги 2015 мусобақасида қатнашиш учун таркибга жалб қилади ва ушбу мусобақада битта яъни чорак финалда Жанубий Корея термасига қарши кечган ўйинда майдонга тушади[7][8].

Ютуқлари

Машъал таркибида

  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон вице чемпиони: 2005
  • 3Bronza medali sohibi Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: 2007
  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2006

Насаф таркиибида

  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон вице чемпиони: 2011
  • 3Bronza medali sohibi Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: 2009, 2010
  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2011
  • 1Chempion Ўзбекистон кубоги ғолиби: 2011

Бунёдор таркибида

  • 1Chempion Ўзбекистон чемпиони: 2013
  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон вице чемпиони: 2012
  • 1Chempion Ўзбекистон кубоги ғолиби: 2012, 2013

Локомотив Тошкент таркибида

  • 1Chempion Ўзбекистон кубоги ғолиби: 2014
  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон вице чемпиони: 2014
  • 2Kumush medal sovrindori Ўзбекистон суперкубоги финалчиси: 2014
  • 1Chempion Ўзбекистон суперкубоги ғолиби: 2014

Статистикалари

Сўнгги маълумотлар 2015-йил 22-март кунидан олинган.[9]

Клуб Мавсум Ишт Гол
Машъал 2004 14 1
2005 10 0
2006 21 1
2007 25 0
2008 27 0
Умумий 97 2
Насаф 2009 28 1
2010 24 1
2011 21 2
Умумий 73 4
Бунёдкор 2012 25 2
2013 24 7
Умумий 49 9
Локомотив 2014 25 2
2015 2 0
Умумий 27 2

Манбалар

  1. ↑ Лутфулла Тураэв (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-12 санасида архивланган) Плаер инфо ат www.wорлдфоотбалл.нет
  2. ↑ "Неw плаерс ин „Бунёдкор“ (Wайбаcк Мачине сайтида 23-апрел 2012-йил санасида архивланган). ФC Бунёдкор, 14.12.2011.
  3. ↑ „Расман: Тўраев ва Тожиев "Олмалиқ"да!“ (07 июл 2017).
  4. ↑ „Лутфулла Тўраев ва Саҳоб Жўраев "Бунёдкор"да“ (17 янв 2019).
  5. ↑ "Неw плаерс ин „Бунёдкор“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-23 санасида архивланган). ФC Бунёдкор, 14 Деcембер 2011.
  6. ↑ „Расмий хабар: Лутфулла Тўраев - "Нефтчи" футболчиси“ (05 янв 2022).
  7. ↑ Лутфулла Тўраев Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  8. ↑ „Терма жамоага "Бунёдкор"дан 4 нафар футболчи чақирилди“ (28 сен 2019).
  9. ↑ Л. Тураэв[сайт ишламайди] cа.соccерwай.cом

Ҳаволалар