Lutfullah Mashal
Лутфуллоҳ Машал – (пуштуча: لطف الله مشعل) Афғонистондаги сиёсатчи, фаолиятининг сўнгги йилларида Миллий хавфсизлик бошқармаси (НДС) матбуот котиби лавозимида ишлаган. Бунгача у Лагҳман вилояти губернатори бўлган эди[1]. У сиёсий фаолиятидан ташқари шоир ва ёзувчи сифатида ҳам танилган.
| Лутфуллаҳ Машал لطف الله مشعل | |
|---|---|
|
Лутфуллаҳ Машал сеcонд фром лефт wитҳ турбан | |
| Говернор оф Лагҳман | |
|
Мансаб даври 22 Март 2008 – 18 Март 2010 | |
| Ўтмишдоши | Моҳаммад Гулаб Мангал |
| Вориси | Моҳаммад Иқбал Азизи |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Кабул, Афгҳанистан |
Ҳаёти ва ижоди
Лутфулла Машал 1971-йилда Кобул шаҳрининг Шоҳ Шаҳид туманида туғилган. 1994-йилда Пешовар университетини инглиз адабиёти йўналлишда магистрлик даражасини олган.
2003-2005-йилларда Машал Ички ишлар вазирлигида катта матбуот котиби ва маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган. Кент университети стипендиясини олгач, у Британияга кўчиб ўтди. У ерда сиёсацҳунослик ва халқаро масалаларни таҳлил қилиш бўйича магистрлик даражасини олди. |Ижодкор пушту ва инглиз тилларида бир қанча китоблар муаллифидир. 2001-йилдан 2002-йилгача Американинг "Тҳе Чристиан Сcиэнcе Монитор" газетасида мухбир бўлган. Маш’ал шунингдек, Жанубий Осиёдаги терроризм, толиблар ва радикал исёнчилар ҳақида муҳокама қилувчи йирик ахборот каналларида чиқишлар қилган. Машал Ал-Қоида ва Афғонистонда Толибон ва радикал исломий гуруҳларнинг пайдо бўлиши ҳақида кўп ёзган. У Афғонистондаги можарода гиёҳванд моддалар омилини ҳам ўрганишга эришган.
Маш’ал 2008–2010-йилларда Лагҳмон вилояти ҳокими бўлган ва унинг ўрнидаги лавозимга Муҳаммад Иқбол Азизий тайинланган . 2011-йилда у Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси матбуот котиби ва бош бошқармасининг махсус ёрдамчиси лавозимларига тайинланган[2].
Манбалар
Ҳаволалар
- ҳттп://уса.медиамониторс.нет/cонтент/виэw/фулл/27249
- ҳттп://уса.медиамониторс.нет/Ҳеадлинес/Тҳе-Данcинг-Диносаурс-оф-тҳе-Cивил-Wар-ин-Афгҳанистан
- ҳттп://www.cсмонитор.cом/2001/1228/п4с1-wосc.ҳтмл
- Сториэс/Ал. Қаэдаъс. Виллаге. Лифелине ҳттп://www.публиcброадcастинг.нет/wвмр/неwс.неwсмаин/артиcле/0/0/340010/Топ.[сайт ишламайди] Сториэс/Ал. Қаэдаъс. Виллаге. Лифелине Ҳикоялар/Ал-Қоида.[сайт ишламайди] Сториэс/Ал. Қаэдаъс. Виллаге. Лифелине Қишлоқ.[сайт ишламайди] Сториэс/Ал. Қаэдаъс. Виллаге. Лифелине Ҳаёт чизиғи[сайт ишламайди]