Лузмила Cарпио (1954-йил 20-декабрда таваллуд топган) боливиялик қўшиқчи ва бир қанча қўшиқлар муаллифи. Испан ва кечуа тилларида ижод қилади. Лузмила Cарпио, шунингдек, 2006-йилдан 2010-йилгача Боливиянинг Франсиядаги элчиси лавозимида фаолият олиб борган[1].

Лузмила Cарпио
Таваллуди 1954-йил 20-декабр
Қала Қала, Боливия

Ҳаёти

Лузмила Карпио 1954-йил 20-декабр санасида Оруро департаментининг Қала Қала шаҳрида дунёга келган[2].

Ёшлик чоғинданоқ Cарпио Боливиянинг Алтипланосида яшовчи Кечуа халқининг ва Аймара индейсларининг маҳаллий қўшиқларини ўрганган. 11 ёшга тўлганида Боливиянинг Оруро шаҳрига ҳар якшанба куни болаларга микрофонни қўлга олиш имкониятини берадиган радио шоусида қўш куйлаш масқадида боради, бироқ Карпио қўшиқ айтишни бошлаганида, пианиночи унга бақириб: „¡Эсто ло cантан лос индиос! ¡Вуэлве cуандо сепас cантар эн cастеллано!“ дейди. Таржимасида пианиночи Cарпиони ҳиндуча куйлашини тандиқ қилган ва испанча куйлашни ўрганмагунича қайтмаслигини айтган. Бундан сўнг Карпио йиғлаб студиядан чиқиб кетади, аммо келаси якшанба яна қайта келишга қарор қилади[3].

Фаолияти

Ёшлик пайтида Cарпио Оруро шаҳрига кўчиб ўтган ва шу шаҳарда ўз қўшиқлари орқали ўзини намоён қила бошлаган. Бир куни радио станциясига бориб, испан тилида билган ягона қўшиғи бўлган Боливия давлат мадҳиясини куйлаган. Кейинчалик у Cочабамба муниципалитетидаги танловда қатнашган мусиқий гуруҳ томонидан бош қўшиқчи сифатида танланган. Маҳаллий халқ учун ҳам оммабоп мусиқалар куйлаган. Шимолий Потосí халқалари мусиқаларидан илҳомланиб бир қанча мусиқалар ёзган. Унинг томонидан ижро этилган мусиқалар туб аҳоли орасида кенг оммалашган ҳамда муваффақиятга эришган биринчи чинакам маҳаллий ҳиндуча қўшиқлардан бири бўлган.

1980-йилларнинг охирида Лузмила Cарпио мусиқий фаолиятини давом эттириш ва қўшиқчи сифатида жиддий қабул қилиниши учун Парижга саёҳатни амалга оширган. Боливиянинг УНЕСКОдаги собиқ элчиси Сергио Cácереснинг сўзларига кўра, „Лузмилла Боливияда бир вақтнинг ўзида индейс бўлгани ва аёл бўлгани сабабли ҳам ирқчичилик даврида икки томонлама дискриминацияга учраган. Лузмила Cарпио маҳаллий анъаналар фолклоридан ҳам чуқурроқ нарсани яратди. Унинг мусиқалари мазлумликнинг рамзи“.

2006-йил 21-апрел куни президент Эво Моралес Лузмила Cарпиони Боливиянинг Франсиядаги элчиси этиб тайинлаган[4]. Cарпио бу лавозимда тўрт йил, 2010-йил 31-март санасига қадар фаолият олиб борган[5].

Юяй Жап’ина Тапес Роллинг Стоне журналининг 2015-йилдаги сонида 10 та энг яхши лотинча мусиқа албомларидан бири деб топиб, Cарпио „эҳтимол Жанубий Америкадаги энг сермаҳсул маҳаллий қўшиқчиси“ деб аталган[6][7].

2015-йилда ЗЗК Реcордс ўз мусиқасини ремикс қилган ва „Лузмила Cарпио меэц ЗЗК“ албомини яратган, бу албом танқидчилар томонидан эътироф этилган ва Виcе журнали томонидан ушбу албом „футуристик шаманизм“ ва Франcе Интернатионале радиоси томонидан эса „анъана ва футуризм, ўтмиш ва янги замон, органик товушлар ва рақамли алоқаларнинг йиғиндиси“ деб таърифланган[8][9].

Ишлари

  • Чанц дес Индиэнс Қуэчуа де Боливиэ (Франcиа, 1983-йил)
  • Индианисче Стимме (1988-йил)
  • Ҳуайñос (1989-йил)
  • Вида пара лос ниñос (1991-йил)
  • Wармикунапах (1993-йил)
  • Яяй Жап’ина (1994-йил)
  • Ораторио Андино Амазониcо
  • Тҳе Мессенгер Кунтур Маллку (2003-йил)
  • Араwи: Тҳе Спирит оф тҳе Андес (2004-йил)
  • Сонг оф тҳе Эартҳ анд Старс (2004-йил)
  • Лузмила Cарпио Ливе. Эн cонcиэрто (2005-йил)
  • Яяй Жап’ина Тапес (2014-йил)
  • Инти Wатана (Эл Реторно дел Сол) (2023-йил)

Манбалар

  1. ↑ „Сингер Лузмила Cарпио беcомес амбассадор“ (эс) (2006-йил 22-апрел). 2006-йил 23-майда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „"Эл Паíс" де Эспаñа дестаcа ла траеcториа де Лузмила Cарпио“ [Спаин'с "Эл Паíс" траcес тҳе патҳ оф Лузмила Cарпио] (эс) (2018-йил 24-июл).
  3. ↑ „"Эл Паíс" де Эспаñа дестаcа ла траеcториа де Лузмила Cарпио“ [Спаин'с "Эл Паíс" траcес тҳе патҳ оф Лузмила Cарпио] (эс) (2018-йил 24-июл).
  4. ↑ „Сингер Лузмила Cарпио беcомес амбассадор“ (эс) (2006-йил 22-апрел). 2006-йил 23-майда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „"Эл Паíс" де Эспаñа дестаcа ла траеcториа де Лузмила Cарпио“ [Спаин'с "Эл Паíс" траcес тҳе патҳ оф Лузмила Cарпио] (эс) (2018-йил 24-июл).
  6. ↑ „Ҳоw Лузмила Cарпио Беcаме Қуэчуа'с Глобал Мусиc Амбассадор“ (2016).
  7. ↑ „Оффиcиал Wебсите пресс“ (эс). 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  8. ↑ „Оффиcиал Wебсите пресс“ (эс). 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  9. ↑ „Албум ревиэw: Лузмилла Cарпио меэц ЗЗК“ (2015-йил 23-феврал). 2020-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган.