Lxasa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лхаса (тибетча "худолар макони") — Хитойнинг жан.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Тибет мухтор раёнининг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Тибет тоғлигидаги Жичу дарёси (Браҳмапутра ирмоғи) водийсида, денгиз сатҳидан 3650 м баландликда жойлашган. Автомобил йўллари орқали мамлакатнинг бошқа туманлари билан боғланган. Аҳолиси 140 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Л.да озиқ-овқат, ёғочсозлик, кўн, металлсозлик, фармацевтика, майда машинасозлик, кимё корхоналари бор. Ҳунармандчиликда гилам тўқилади, диний маросим буюмлари тайёрланади. Геофизика расадхонаси, метеорология ва қишлоқ хўжалиги тажриба ст-яси бор. Маҳаллий кўмир асосида иссиқлик электр ст-яси ишлаб турибди. Қадимда Л. ўрнида қўрғон бўлган. Кейинчалик унинг атрофида шаҳар вужудга келган. ВИИ асрда дастлабки Тибет давлатининг пойтахти бўлган. ХВ—ХВИИ асрларда Л. Тибетнинг дунёвий ва буддизм (ламаизм) динининг маркази эди. Шаҳарнинг шим.-ғарбидаги баланд қояли қисмида 13 қаватли сарой — Потала сарой-монастири (Далай-лама қароргоҳи) жойлашган. Унинг асосий қисми — "Қизил сарой" олтин билан безатилган. Л. яқинида 3 ибодатхона бор.[1]
- Лхаса
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |