Ля-бемол мажор (Ас-дур деб ҳам аталади) — тоникаси ля-бемол бўлган мажор тоналлиги. 4 та калитолди белгиси (си-бемол, ми-бемол, ля-бемол ва ре-бемол) бор.

Баъзан мусиқий песалар ҳам шу ном билан аталади. Чунки асарнинг асосий тоналлиги ля-бемол мажор бўлиб, тугалланиши ҳам шу тоника (ля-бемол)да амалга ошади. Ля-бемол мажор аккорди ля-бемол нотасида тузилган катта учтовушликдан иборат бўлиб, таркибига ля-бемол, до ва ми-бемол киради. Ушбу аккорд тониканинг 1-поғонасига мос келадиган учтовушликдир[1][2].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 

Ҳаволалар

Квинта давраси
Cес Гес Дес Ас Эс Б Ф C Г Д А Э Ҳ Фис Cис
ас эс б ф c г д а э ҳ фис cис гис дис аис