Lyamblioz
Лямблиоз (ламблиосис) — ламблиялар қўзғатадиган инвазион касаллик. Одамларда лямблиозни Ламблиа интестиналис қўзғатади. Лямблияларнинг ҳаракатчан (вегетатив) ва ҳаракатланмайдиган (систа) шакллари бор. Касаллик манбаи лямблиялар билан зарарланган киши ҳисобланади. Лямблиялар соғлом одамнинг меъда-ичак йўлига тушиб, ингичка ичакда кўпаяди ва унинг шиллиқ пардасини зарарлайди. Улар ингичка ичакдан йўғон ичакка ўтиб (бу ер улар учун ноқулай шароит ҳисобланади), ўз ҳаракатини йўқотади ва систаларга айланади. Улар нажас билан ташқарига чиқади. Лямблия систалари ташқи муҳитда яхши сақланади. Касаллик лямблия тушган овқат (айниқса, мева ва сабзавотлар) истеъмол қилинганда ва сув ичилганда, шунингдек, кир қўл ва рўзғор буюмлари орқали юқади. Турли географик минтақаларда катта ёшдаги ахрли орасида 5—12% ҳолларда нажасда систа топилади. Лямблиоз аксари болаларда учрайди. Клиник белгилари зарарланган аъзога қараб ҳар хил бўлади. Кўпроқ ичак ва ўт йўллари зарарланади. Баъзан касаллик аломатлари рўйрост кўринмай, энтерит, холецистит ва ҳоказо билан бирга кечиши ҳам мумкин. Текшириш чоғида нажасдан лямблияларнинг систаси, ўт (сафро)дан унинг вегетатив шаклларини топиш мумкин. Лямблиознинг олдини олишда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Давоси: касалликнинг кечишига қараб трихопол, фуразолидон, аминахинол ва бошқа дори воситалари шифокор томонидан тавсия этилади. Ўзбекистонда Лямблиознинг турли жихатлари профессор Нозима Абдуллаевна Деҳқонхўжаева томонидан чуқур ўрганилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |