Ляонин — Хитойнинг шимоли-шарқий қисмидаги провинсия. Жан.дан Сариқ денгиз ўраб туради. Майдони 151 минг км². Ахолией 41,57 млн. киши (1998). Маъмурий маркази — Шенян шаҳри Ер юзаси ўрқирли (30% майдони текислик), шарқий қисми тоғли. Иқлими муссонли иқлим, ёзи иссиқ ва сернам, қиши совуқ, қор кам ёғади. Йилига 500–1000 мм гача ёғин ёғади. Асосий дарёси — Ляохе. Тоғлар кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар билан қопланган, текислик қисми дашт. Ляонин — мамлакатнинг муҳим саноат раёнларидан. Кончилик саноати (тошкўмир, ёнувчи сланец, темир рудаси, рангли металл рудалари олинади), қора ва рангли металлургия, машинасозлик (кемасозлик, вагонсозлик, электротехника буюмлари, кон саноати жихрзлари, станоклар, тракторлар ишлаб чиқариш) ривожланган. Кимё, нефтни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Асосий саноат марказлари: Шенян, Анипан, Бенси, Фушун. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик етакчи ўринда. Буғдой, шоли, маккажўхори етиштирилади. Техника экинларидан пахта, каноп, тамаки, ер ёнғоқ экилади. Ипакчилик ривожланган. Балиқ овланади. Туз олинади. Асосий портлари — Далян, Инкоу[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил