Ляпунов усуллари — дифференсиал тенгламалар билан тавсифланадиган системалар ҳаракати турғунлигини текшириш усуллари. А. М. Ляпунов таклиф этган. 1-усул (тавсилот кўрсаткичлар усули) — чизиқсиз (қўзғатилган) система турғунлигини чизиқли системадан келтириб чиқаришга, 2-усул (тўғри усули) махсус хоссаларга эга функсия қуриш йўли билан бевосита текширишга асосланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил