Lyossli plato
Лёссли плато, Лёссли текислик (хитой тилида Хуантугаоюан) — Хитойдаги табиий ўлка. Хуанхе дарёси ҳавзасининг ўрта қисмида. Жан.да Синлин, шарқда Тайханшан тизмалари, шим.да Ордос чўли, шим.-ғарбда Алашан чўли, ғарбда Кунлун тиз-малари билан чегараланган. Майдони 430 минг км². Релефи асосан, сертепа ясси текислик бўлиб, баландлиги 1200–1500 м (баъ-зи тизмаларнинг баландлиги 2500.га етади). Геологик жиҳатдан Лёссли плато лёсс билан крпланган қалин мезозой стқизиклари билан тўлган ботиқдир. Лёсс қопламининг қалинлиги 100–250 метр. Деярли тўлиқ эрозияга учраган (1 км² да 5–6 км ли жарликлар бор, чуқурлиги 100–150 м га етади). Иқлими қуруқ совуқ қишли ва ёзи иссиқ мўътадил иқлим. Январнинг ўртача температураси шим.да —8° дан жанубда — 4°гача, июлники шим.да 22° дан жан.да 24°гача. Йилига 500 мм гача ёғин ёғади. Дарёлар чуқур даралардан оқади ва жуда катта миқдорда оқизиқ олиб кетади. Лёссли тупроқларнинг унумдорлиги сабабли, ҳудудининг катта кисми ўзлаштирилган, ён бағирлар сунъий террасаланган. Пахта, тариқ, гаолян, буғдой экилади. Табиий ўсимликлар фақат ўзлаштириш ноқулай ерлардагина сақланиб қолган. Тошкў-мир конлари бор. Лёссли платода аҳоли зич. Йирик шаҳарлари — Сиан, Тайюан[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |