Людмила Леонидовна Дмитриади (турмушга қадар — Лапшина) (1969-йил 24-сентабр) — совет ва ўзбек енгил атлетикачиси, қисқа масофаларга югуриш бўйича иштирок этган. 1996—2000-йиллардаги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Людмила Леонидовна Дмитриади
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1969-йил 24-сентябр (1969-09-24) (57 ёш)
Спорт
Қайси спорт енгил атлетикачи
Спорт мукофотлари
Ёзги Осиё ўйинлари
Кумуш Бангкок 1998 4х100м эстафета
Бронза Пусан 2002 4х100м эстафета

Таржимаи ҳол

Людмила Дмитриади 1969-йил 24-сентябрда дунёга келади.  

У 1987-йилда енгил атлетика бўйича халқаро мусобақаларида дебют қилади, Бирмингемда 100 метрга югуришда 11,71 сония натижа кўрсатади ва 4х100 метрга эстафетада СССР терма жамоаси таркибида иштирок этади[1].

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 4х100 метрга эстафетада икки марта Ёзги Осиё ўйинлари ғолиби бўлади[2] . 1998-йилда Бангкокда у Елена Квятковская, Гўзал Хуббиева ва Любов Перепелова (44,38 сония) билан бирга кумуш медални қўлга киритади. 2002-йилда Пусан шаҳрида Анна Казакова, Хуббиева ва Перепелова билан квартетда (44,32 натижа кўрсатиб) бронза медалини олишга муваффақ бўлади.

Людмила Дмитриади 1996-йили Атлантадаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилган. 1/8 финалда 100 метрга югуришда у 12,04 сония натижа билан 7 нафар иштирокчи орасида 6-ўринни эгаллади[3]. 1/8 финалда 200 метрга югуришда у пойгада 8 нафар иштирокчи орасида (24,88 сония натижа билан) 8-ўринни эгаллади [4].

2000-йили Сиднейда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси сафидан жой эгаллаб, 4х100 метрга эстафета баҳсларида Квятковская, Перепелова ва Хуббиевалар ҳам бўлган квартет 22-натижани (45,14) кўрсатди ва ярим финалга чиқа олмади[5].

Людмила Дмитриади 2007-йилда фаолиятини якунлайди[1].

Шахсий рекорд натижалари

  • 60 метрга югуриш — 7,59 (2002-йил 3-март, Тянцзин)[1]
  • 100 метрга югуриш — 11.53 (1998-йил 13-декабр, Бангкок)[1]
  • 200 метрга югуриш — 23,59 (2001-йил 17-июн, Бишкек)[1]
  • 400 метрга югуриш — 55,85 (2005-йил 30-сентябр, Тошкент)[1]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Людмила ДМИТРИАДИ | Профиле“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  2. ↑ „Олймпедиа – Людмила Дмитриадй“. www.олймпедиа.орг. 2020-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  3. ↑ „Олймпедиа – 100 метрес, Wомен“. www.олймпедиа.орг. 2020-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  4. ↑ „Олймпедиа – 200 метрес, Wомен“. www.олймпедиа.орг. 2021-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.
  5. ↑ „Олймпедиа – 4 х 100 метрес Релай, Wомен“. www.олймпедиа.орг. 2020-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-август.