Людмила Ивановна Гуревич (кейинчалик Шевцова, кейинроқ Лисенко[1] 1934-йил 26-ноябрда туғилган) — украиналик собиқ енгил атлетикачи. Асосан 800 метрга югуриш мусобақаларида қатнашган. СССР спорт устаси (1995[2]), Хизмат кўрсатган спорт устаси (1955), Меҳнат Қизил Байроқ ордени соҳибаси.

Людмила Шевцова

Людмила Шевцова 1960-йилги олимпия ўйинларида
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 26 Новембер 1934 (1934-11-26) (ёши 91)
Бўйи 1.64 м
Вазни 53 кг
Спорт
Қайси спорт Енгил атлетика
Клуби Авангард (Днипро)

1960-йил 3-июлда 2 дақиқа 4,3 сония натижа қайд этиб, жаҳон рекордини ўрнатган[3]. Икки ойдан сўнг, 1960-йилги олимпиаданинг 800 метрга югуриш мусобақасида олтин медални қўлга киритган. Икки австралиялик спортчилар Бренда Жонес ва Дихиэ Wиллис пойгада пешқадамлик қилишаётган эди. Маррага 50-70 м масофа қолганида Wиллис мусобақадан чиқиб кетган. Шевцова Жонсни қувиб етган ва охирги метрларда ғалабани илиб кетган[4][5].

1954-йилда Шевцова миллий чемпионатда 800 метрга югуриш мусобақасида иккинчи, Европа чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган. 1962-йилги Европа чемпионатида финалга қадар етиб бора олмаган. Фаолияти давомида тўққизта марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган: 1955-йилда 400 м; 1955-56, 1959 ва 1961-62 йилларда 800 м; ва 1960-62 ва 1964 йилларда. Фаолиятини тугатгандан сўнг, Киевда енгил атлетика бўйича мураббийлик қилган[4]. 1960-йилда Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган.

Шевцова дастлаб бадиий гимнастика билан шуғулланган. 1951-йилда кутилмаганда енгил атлетика бўйича Днепропетровск чемпионатида кутилмаганда ғалаба қозонгандан сўнг, йўналишини енгил атлетикага ўзгартирган. Икки марта турмуш қурган. Шу саббли фамилиясини икки марта (дастлаб Лисенко, кейин эса Гуревич) ўзгартирган. Унинг икки никоҳдан икки ўғли бор. Олег (1957-йилда туғилган) ва Владимир. Шевцова иккинчи эри, енгил атлетика бўйича мураббий билан Киевда яшайди[6].

Манбалар

  1. ↑ русча: Людмила Ивановна Лысенко (-Шевцова, -Гуревич)

    украинча: Людмила Іванівна Лисенко (-Шевцова, -Гуревич)
  2. ↑ В Комитете по физкултуре и спорту // Совецкий спорт (газета). — 5 марта 1955, № 29. — с. 2.
  3. ↑ „Атҳлетиcс – Wорлд Реcорд прогрессион“. Интернатионал Олймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2006-йил 6-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 Лиудмйла Лйсенко. спорц-референcе.cом
  5. ↑ Атҳлетиcс ат тҳе 1960 Рома Суммер Гамес: Wоменъс 800 метрес. спорц-референcе.cом
  6. ↑ Вера в успех даэт високиэ резултати (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-05-26 санасида архивланган). (интервиэw ин Руссиан) зоря.орг.уа