Lyudmila Simonova
Людмила Христофоровна Симонова (туғилганида Ребиндер, Симонова биринчи турмушида, Хохрякова иккинчи турмушида; 1838—1906) — ёзувчи, публисист, этнографчи.
| Людмила Христофоровна Симонова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
14-март 1838-йил |
| Вафоти |
12-март 1906-йил (67 ёшда) Тошкент Туркистон генерал-губернаторлиги |
| Касби | ёзувчи, публисист, этнографчи |
Биографияси
Отаси Самуил Христофор Иванович Ребиндер, титулли маслаҳатчи —эски зодагонлар оиласидан чиққан бўлиб, асли эстляндлик. Онаси — Орлов губернияси зодагонларидан. Симонова жуда эрта етим бўлиб қолади. У Смолний институтининг Александр билим юртида (1857-йил битирувчиси) тарбияланади Ўқишни тугатгач, Симонова Перм вилоятидаги синглисига кўчиб ўтади ва у ерда Давлат мулк вазирлигининг обрўли кишисига турмушга чиқади. Расмий ревизорлик хизмат сафарларида эрига ҳамроҳлик қилади; Уралортидаги деҳқонлар ҳаётини, Сибир ҳаёти ва э’тиқодларини кузатиш ишларини олиб боради. Бева қолганидан кейин у (1864) Санкт-Петербургга кўчиб ўтади, телеграф идорасига ишга киради ва у ерда 14 йил фаолият юритади. Кўп ўтмай, у яна турмушга чиқади, лекин эри ароқхўр бўлгани туфайли оилавий ҳаёти яхши кечмади, шундан кейин у яна бева (1876) қолади[1] .
“Замонавийлик варақаси”да "Туманимиз мактабларида ҳунармандчиликни жорий этишнинг афзалликлари ҳақида бир неча сўз" (1864) мақоласи нашр этилган, шундан сўнг уни институтда бирга ўқиган дугонасининг эри А.И. Поповиский[2] "Жамоат-черкови хабарномаси" журналига таклиф қилади, Симонова у ерда жамоатчилик бўлимини бошқаради. 1876-йилдан бошлаб журналда Симонова ёзган мақолалари пайдо бўла бошлади. “Жамоатчилик-черкови хабарномаси”дан ташқари, унинг мақолалари “Мусаввир шарҳи”, “Иш”, “Миш-Миш”, “Рус саёҳатчиси”, “Кундалик шарҳ”, “Чашма” журналларида нашр этилади. 1770-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб у асосан Симонова, ба’зида Хохрякова тахаллуси билан ижод қила бошлайди. У корреспонденсия, ресензия, очерклар муаллифи саналади. “Жамоатчилик-черкови хабарномаси” да оқ руҳонийларнинг аҳволи тўғрисидаги баҳсларда фаол иштирок этади. Шунингдек, ўзининг ҳикоя ва қиссаларида Уралорти ва Сибир қишлоқ руҳонийларининг ўта қашшоқлиги ва ҳақ-ҳуқуқидан маҳрум эканликлари ҳақида ёзади. “Мен черков ҳаётининг ҳар бир янги муаммоларини ҳикоя ва очеркларимда фантастик руҳда ифодаладим”, — деб Жамоатчилик-черкови хабарномаси” билан ҳамкорлик қилган даврини кейинчалик ёзувчи ёдга олади[1] .
Унинг ўша даврдаги "Яроқсиз" (1879) ҳикояси ўзига хос резонансга эга бўлиб, бева қолган руҳонийларнинг иккинчи никоҳи муаммосини қўзғатувчи мелодрама, дастлаб сензура томонидан тақиқланган эди, бу Ф. М. Достоевскийнинг хайрихоҳ қизиқишини уйғотади. У Симонова билан 1876-йилдан буён таниш эди. Симонова "Ака-ука Карамазовлар" филмидаги Хохлаковнинг прототипи ҳисобланади. Достоевский ўз ҳикоясида "Ёзувчининг кундалиги" (1876) нинг "Болалик ҳаётидан анекдот" бобида фойдаланган.
Сибир Россияга қўшилишининг 300 йиллиги муносабати билан Симонова кўп қабилали (вогуллар, остяклар ва бошқалар) ҳаётидан бир нечта ҳикоя ва қиссаларини “Сибир ёввойи табиати”, “Қадимги ма’буд билан видолашув” (1881), “Ўрмонда” (1882), “Лаача” (1883), “Рус ери бўйлаб” (1883), “Эзе” (1884), “Илдия” (1886), “Очлик” (1884) бошқаларни нашр этади: 1885-йилдан рус география жамияти а’зоси, босма манбалар ва архив материаллари асосида Сибир қабилалари тизимини тавсифлашда иштирок этади. Бу мавзу Симонова ижодидаги асосий мавзулардан бирига айланади ва ёзувчи кейинчалик Ўрта Осиёга келиб: "Чеккада (воқеа-ҳодиса)" (1904), "Азрет" (1906), "Раҳмад" (1907) қиссаларини ёзади[3] . Этнографик тафсилотлар билан тўйинган бу асарлар қашшоқлик, очлик, эпидемик касалликлар, ҳокимият ва рус саноатчилари ва кўчманчилари томонидан зулм билан миллий чекка ҳаётининг ёқимсиз манзарасини чизади. Бироқ, Симонова қабилаларнинг оғир аҳволига тушиб қолишининг сабабини, энг аввало, ўзларининг онгсизлиги ва қолоқлигида деб ҳисобларди; мустамлакачилик, унинг фикрича, не’мат, "сивилизасия" билан танишиш эса мавжуд бўлган барча ёмонликларга барҳам берди. Симонова ҳам худди шундай ғояларни ўзининг "Йўқолиб кетиш хавф и остидаги қабилалар" (1883), "Қабилалар қирилиши керакми?" "(1883) публисистик мақолаларида ёритиб ўтади. Кейинчалик Симонова ижодида муҳим ўринни аёллар масаласи эгаллайди [1] . Турли ижтимоий қатламларнинг оилавий ҳаётини таҳлил қилар экан — зодагонлардан ("Умрйўлдош") ва савдогарлардан ("хўжайин") оддий аҳоли ("Қурбон")лигини билади. Симонова ҳамма жойда заиф аёлларга зулм қилаётган эркакларнинг ўзбошимчалиги ва зулмкорлигини кўради. Умидсизликка тушиб қолган унинг қаҳрамонлари юрак ўйноқи, ўз жонига қасд қилиш, эрларидан нафратланиш ёки ма’шуқа топиб кўнгилларига тасалли беришдан нарига ўтмайди. Шундан кейин оилалар пароканда бўлади, парчаланади, болалар руҳан ва жисмонан эзилади. Бунда Симонова ҳар доим замонавий оиланинг оғир шарт-шароити учун эркакларни айблаган[4] .
1886-йилда Симонова Халқ та’лими вазирлигига ўтади ва гимназияда немис тили ўқитувчиси бўлиб, Тошкентга кўчиб келади. 1890-йилда Самарқанддаги Марин хотин-қизлар билим юртига мудир этиб тайинланади. 1900-йилда касаллик туфайли нафақага чиқиб, Кяхтада яшайдиган қизининг олдига кетади. Бу йилларда у адабий ижод билан шуғулланган: маҳаллий халқ оғзаки ижоди, яқинда содир бўлган тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган ҳикояларни тўплаган: “Самарқанднинг босиб олиниши ҳақидаги ҳикоялар” (1900), “Самарқанд руслар томонидан босиб олиниши ва гувоҳларнинг етти кунлик ҳикоялари”(1904), "Сауран шаҳрининг вайрон бўлиш афсонаси ҳақида" (1906); Кяхта яқинидаги мўғуллар ва хитойларнинг ҳаётини кузатиш натижаларига асосланиб, у "Чегарада" (1904)деб ном олган бир қатор очеркларни яратади. 1904—1905-йилларда у тўпланган асарларини нашр этиш учун Санкт-Петербургга жўнайди ва у муваффақияциз якун топади. Симонова Тошкентга қайтганига кўп ўтмай туриб юрак етишмовчилигидан вафот этади [5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Русские писатели 2007.
- ↑ Андоза:ВТ-ЭСБЕ
- ↑ Опубликована посмертно и завершена дочерью Симоновой ― писательницей В. К. Губаревич-Радобыльской.
- ↑ Например, по поводу романа «Спутница» анонимный рецензент «Русской мысли» писал: «По теории г-жи Симоновой выходит, что женщине, дабы не быть загнанной и забитой, необходимо обзавестись любовником, что вступиться за себя и „отвоевать свою жизнь“ может только такая женщина, которая потеряла честь, совесть, стыд… Такие книжки писать стыдно и читать стыдно, а давать их в руки молодых, неопытных или недостаточно развитых нравственно читательниц ― преступно» (1886).
- ↑ Русские писатели, 2007, с. 614..
Адабиёт
- Бокова В. М. СИМОНОВА́ Людмила Христофоровна // Русские писатели, 1800—1917 : Биографический словарь / гл. ред. П. А. Николаев. — М. : Большая российская энциклопедия, 2007. — Т. 5 : П—С. — С. 612—614. — 800 с. — (Сер. биогр. словарей: Русские писатели. 11—20 вв.). — 5000 экз. — ИСБН 5-85270-011-8. — ИСБН 5-85270-340-8 (т. 5).