Lyudmila boychechagi
Людмила бойчечаги (лотинча: Гагеа лудмилаэ) – бир уруғпаллалилар синфи, лоладошлар оиласи, бойчечак туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Паркент шаҳрининг жануби шарқий қисмида ўсиши маълум[1].
| Людмила бойчечаги | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Бир уруғпаллалилар |
| Туркум: | Бойчечак |
| Оила: | Лоладошлар |
| Бинар номи | |
| Гагеа лудмилаэ | |
Тавсифи
Баландлиги 10-25 см гача етадиган кўп йиллик пиёзчали ўт ўсимлик. Пиёзчасининг диаметри 6-8 мм. Бош пиёзча атрофида 4-6 тагача кичик пиёзчаларни ҳосил қилиши мумкин. Кичик пиёзбошларда янги ниҳоллар ўсиб чиқиб кичик тўплам ҳосил қилиши мумкин. Илдизолди барглари бандсиз, новсимон, учи ўткирлашган. Поядаги барглари гулларининг пастида ҳалқа ҳосил қилиб ўрнашган. Гулқўрғони оддий, қўшилмаган, узунлиги 10-15 мм. Гултожибарглари оч пушти тусда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Апрел ойида гуллаб меваси майда пишади. Меваси қуруқ, бўлакли кўсак мева. Уруғи орқали яхши кўпаймайди, асосий тарқалиш усули пиёзча ҳисобланади.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда кам тарқалган. Кичик тўпламлар ҳосил қилиб ўсади, ёш ниҳоллари ҳисобига сони кўпдек кўринади. Гуллаб турган туплари ниҳоятда сийрак. Унумдор тупроқларда ва қуёш нури тик тушмайдиган жойларда топиш мумкин. Ўсадиган жойларида доимий деҳқончилик ишларини олиб бориш, чорва молларининг боқилиши оқибатида камайиб бормоқда. Бу ўсимлик тури уруғи орқали яхши кўпаймайди, асосий кўпайиш йўли вегетатив аъзо бўлган пиёзча ҳисобланади. Угом Чатқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Гагеа лудмилаэ“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.