Людвиг Вилгелм Эрхард (олмонча: Лудwиг Wилҳелм Эрҳард ; 1897-феврал 4-йил, Фюрт, Ўрта Франкония, Бавария, Германия империяси — 1977-йил 5-май, Бонн, Германия) — ғарбий немис иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби, Германияда урушдан кейинги иқтисодий ислоҳотларнинг бош қаҳрамони. 1963–1966-йилларда Германия Федератив Республикаси Федерал канслери. 1966-йил мартдан 1967-йил майгача Христиан-демократик иттифоқ раиси.

Людвиг Вилгелм Эрхард
олмонча: Лудwиг Wилҳелм Эрҳард
 2-ГФР Федерал канцлери
Мансаб даври
16-октабр 1963-йил – 30-ноябр 1966-йил
Ўтмишдоши Конрад Аденауэр
Вориси Курт Георг Кизенгер
 Германия вице-канцлери
Мансаб даври
29-октабр 1957-йил – 16-октабр 1963-йил
Ўтмишдоши Франц Блюхер
Вориси Эрих Менде
 1-ГФР иқтисод вазири
Мансаб даври
20-сентабр 1949-йил – 16-октабр 1963-йил
Ўтмишдоши лавозим та'сис этилган
Вориси Курт Шмюккер
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
олмонча: Лудwиг Wилҳелм Эрҳард

Фюрт, Ўрта Франкония, Бавария, Германия империяси
Вафоти Бонн, Германия
Миллати немис
Сиёсий партияси ХДИ
Турмуш ўртоғи Луиза Эрхард (1893—1975) 1923-йилдан
Болалари Элизабет
Таълим Нюренберг Иқтисод ва Ижтимоий фанлар олий мактаби
Гёте номидаги Франкфурт Университети
Гарденберг гимназияси
Касби иқтисодчи
Дини лютеранлик
Мукофотлари
Дафн этилган жойи Гмунд
Иш жойи Мюнхен Университети
Бонн Университети
Имзоси

У иқтисод вазири сифатида жорий этган «ижтимоий бозор иқтисодиёти» деб номланувчи немис иқтисодий тизимининг отаси деб ҳисобланади, аммо унинг ушбу иқтисодий тикланишдаги хиссаси баҳслидир[1].

Биографияси

Людвиг Эрхард Баварияда кичик бизнесмен оиласида туғилган. Униннг отаси католик, онаси эса евангелист протестант эди. Ота хотинига болаларни ўз эътиқодида тарбиялашга рухсат берди. Кейинчалик, Эрхард протестант бўлиб, христиан-демократик доираларда католиклар билан яхши ҳамкорлик қилди[2].

Эрхард ўрта маълумотни Фюрт ва Нюрнбергда олган ва Биринчи жаҳон уруши даврида гаубица артиллериясида жанг қилган. 1918-йилда чап елкасининг синиши, чап қўлнинг сезиларли атрофияси натижасида жароҳат олди. Эттита операциядан сўнг унга ташхис қўйилиб, жисмоний меҳнатга яроқсиз деб топилди. Бу Эрхарднинг келажакда отасининг бизнеси билан шуғулланишига тўсқинлик қиладиган асосий омил эди. Жароҳат Эрхарднинг соғлиғига иккинчи кучли зарба бўлди. Бундан аввал у уч ёшида полиомиэлитдан азият чеккан, шундан сўнг унинг ўнг оёғи умр бўйи деформацияланган ҳолда қолган эди.

Эрхард аввал Нюрнбергдаги Олий Савдо мактабида иқтисод бўйича таҳсил олиб, уни 1922-йилда тугатди ва сўнгра Франкфурт университетига ўқишга кирди[3]. Эрхард Франкфуртдаги университетда ўқиганида бутунлай ёлғиз қолади. Ўзининг овозини унутмаслик учун у паркга бориб, ўзи билан ўзи узоқ вақт баланд овозда гаплашиб ўтирарди. Аммо у бу муаммони енгиб ўтиб, ўз даврининг ижтимоий ҳаётдаги энг интеграциялашган немисларидан бирига айланди. Талабалик вақтида Франкфурт университетида иқтисодни ўқитиш сифати пастлиги кўрган Эрхард деканатга боради ва унга сифатли таълимни ким бера олишини сўрайди. Унга Франц Оппенгеймер исмли бир одам борлигини айтишади. Эрхард унинг олдига боради. Шундан сўнг у Оппенгеймерни энг яхши немис иқтисодчиларидан бири, Германияда либерал дунёқарашга асос солган одам деб ҳисоблайди.

1925-йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилгандан сўнг у Нюрнберг иқтисодий тадқиқотлар институтида ассистент бўлиб ишлай бошлади[3]. Кейин институт директорининг ўринбосари бўлди. 1942-йилда фашистлар билан келишмовчиликлар туфайли институтни тарк этишга мажбур бўлди. 1943- йилдан бошлаб Эрхард „императорлик саноат гуруҳи“ ҳомийлиги остида тузилган кичик тадқиқот марказининг раҳбари бўлди. Бу ерда асосий эътибор фашистлар тузуми қулагандан кейин зарур бўладиган иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришга қаратилган эди.

Чекаётган Эрхард

Ғарбий зонасининг хўжалик бошқаруви органларида

1945-йил сентябр ойида у Бавария иқтисодиёти бўйича давлат вазири, кейин Бисон иқтисодий кенгашида пул ва кредит бўйича махсус бўлим бошлиғи ва 1948-йил март ойида — Бизония иқтисодий департаменти директори бўлиб ишлаган.

1946-йилда Бавария Иқтисодиёт вазири сифатида Эрхард ислоҳотларни фаол равишда илгари сурди. Ислоҳотлар 1948-йил 18-20-июнда эълон қилинди. Эрхард Германия иқтисодиётини либераллаштириш бўйича ўзининг шахсий ҳаракатларини амалга оширди. Америка версиясига кўра Рейхсмаркс ўрнига барқарор бўлган валютани жорий қилишни талаб қиларди (ислоҳот пайтида киритилган немис маркалари эврога ўтишдан олдинги даврда ишлатилган). Эрхард, шу билан бирга, кўпчилик товарларга давлат томонидан режалаштириш ва марказлаштирилган нарх белгилашни бекор қилди, немис корхоналарига тўлиқ мустақилликни берди. Эрхард 1948-49- йиллардаги жиддий қийинчиликлар ва социал-демократларнинг қаттиқ қаршиликлари қарамай, либерал позицияларга амал қилишда давом этди ва молиявий барқарорликни таъминлади.

Людвиг Эрхард рафиқаси Луиза билан, 1963-йил.

Германия ҳукуматида

Германия ташкил этилгандан сўнг, Эрхард христиан демократ, Конрад Аденауэр ҳукуматида Иқтисодиёт вазири (1949-1963) бўлди ва федерал канслер (1963-1966) сифатида унинг ворисига айланди. У Германиянинг "иқтисодий мо М8 жизаси" учун ко'п ишларни амалга оширди.

Ислоҳотнинг тақдири Корея уруши бошланганидан кейин ҳал қилинди. Германия саноати томонидан импорт қилинадиган хомашё нархи ўртача 67 фоизга, мамлакатдан экспорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар нархи эса атиги 17 фоизга ошди. Ташқи бозорни эгаллаш ва ундан рақобатчиларни сиқиб чиқариш орқалигина тез иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин эди. Агар ўша пайтда саноат рақобатбардош бўлмаганида эди, инқироз фақат иқтисодий вазиятни ёмонлаштириши мумкин эди. Янги глобал урушни кутиш билан боғлиқ ваҳима сотиб олиш ажиотажни келтириб чиқарди. Канслер Аденауэр ва Иқтисодиёт вазири ўртасида зиддият юзага келди. Ташқи иқтисодий соҳада нолиберал чекловларга йўл қўйиб, муроса қилиш керак эди. Бу вақтдан ютиш имконини берди. Ва кейин уруш Германия учун ишлай бошлади. Германия арзон ишчи кучига эга барқарор иқтисодиёт товарларга жуда муҳтож бўлган жаҳон бозорини ўз маҳсулотлари билан тўлдира бошлади. Солиқларнинг пастлиги туфайли 50-йилларда Германия ялпи ички маҳсулотининг ўсиш сур’ати. ривожланган мамлакатлар орасида энг юқори, нархларнинг ўсиш сур’ати эса энг паст бўлди.

Эрхард Шарқда жуда машҳур бўлган ва Германияда ўзидан олдинги шахслар томонидан фаол фойдаланилган тартибга солиш манипуляциясидан бутунлай воз кечди. У Германияни Ғарб маданияти ва бозор иқтисодиёти мамлакати сифатида қатъий белгилаб, уни „умумий бозор“нинг таянчларидан бирига айлантирди.

1963-йилда, Аденауэр нафақага чиққанида, Эрхард унинг ўрнига канслер лавозимини эгаллади. 1966-йилда унинг шериклари уни истеъфога чиқишга мажбур қилишди. 1977-йилда вафотига қадар Эрхард Бундестагнинг энг кекса депутати бўлиб қолди.

Исте'фоси ва вафоти

1966-йил 26-октябрда вазир Валтер Счеэл (ФДП) бир кун олдин чиқарилган бюджетга норозилик билдириб, истеъфога чиқди. ФДП аъзоси бўлган бошқа вазирлар ҳам ундан ўрнак олиб, истеъфога чиқишди. Коалиция бузилди. 1966-йил 30-ноябрда Эрхард ҳам истеъфога чиқди. Унинг вориси СДП билан катта коалиция тузган Курт Георг Киэсингер (CДУ) бўлди.

Эрхард ўз сиёсий фаолиятини Ғарбий Германия парламентининг аъзоси бўлиб, вафотига қадар давом эттирди. 1977-йил 5-майда Боннда юрак этишмовчилигидан вафот этди. У Тегернсеэ яқинидаги Гмундда дафн қилинди.

Жой номлари

Падерборн, Фюрт ва Мюнстердаги Людвиг Эрхард-Беруфссчуле (касб-ҳунар коллежи) унинг шарафига номланган.

Оиласи

Хотини Луиза (1893-1975), қизлик фамилияси Лоттер, иқтисодчи. 1914-йилда у адвокат Фридрих Шустерга турмушга чиқади, лекин бир йилдан кейин унинг эри фронтда вафот этади. Биринчи турмушидан унинг Элеанора исмли қизи бор эди. 1923-йилда у Эрхардга турмушга чиқади. Луиза Эрхардга турмушга чиқишдан олдин уни синглисининг дугонаси эди. Эрхардга турмушга чиқиб, Элизабет исмли қизни дунёга келтирди.

Людвиг Эрхард. Фюртдаги ёдгорлик

Тарихий роли

Эрхард дунёдаги биринчи янги турдаги либерал ислоҳотчидир. У давлат иқтисодиётга аралашуви кучайган шароитда ишлаши керак эди.

У социалистик ғояларнинг сезиларли таъсири шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кенг чора-тадбирларни қўлламасдан ва этатистик риторикадан қўлламаган ҳолатда иш юритиш кераклигини тушунди. Аммо Эрхард учун иқтисодий эркинлик ва молиявий барқарорликни сақлаш муҳим эди. Давлатни марказлашгани ва инфляция унинг асосий душмани эди. Эрхард этатизмнинг намоён бўлишини минималлаштиришга интилди. " Ижтимоий бозор иқтисодиёти " деб атала бошлаган стратегиянинг моҳияти шундан иборат эди. Унда асосий эътибор ижтимоий таъминотга эмас, балки „бозор“га қаратилди. Эрхард ХХ асрда жуда машҳур бўлган демагогия билан шуғулланиш ўрнига, ҳар доим одамларга ўзи олиб бораётган йўлнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтиришга ҳаракат қилган. „Мен ҳар бир Германия фуқаросини валюта барқарорлигини сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламаслигидан уялмагунча ишонтиришга тайёрман“, деди у.

Мукофотлар

Германия мукофотлари

Мамлакат Сана Мукофот Қайдлар
Андоза:Cоунтрй дата Германия 1953-йил Германия Федератив Республикасининг „Буюк хизматлари учун“ ордени кавалери
Бавария 1959-йил 3-июл Бавария олдидаги хизматлари учун ордени кавалери

Хорижий давлатларнинг мукофотлари

Мамлакат Сана Мукофот Қайдлар
Андоза:Cоунтрй дата Италия 1955-йил 27-феврал[4] Италия Республикасининг „Буюк хизматлари учун“ ордени рицари
Андоза:Cоунтрй дата Перу 1960-йил Перу Қуёш ордени рицари
Андоза:Cоунтрй дата Испания 1961-йил Католик Изабелла ордени рицари
Андоза:Cоунтрй дата Португалия 1961-йил 29-май Авлиё Жеймс қиличи ҳарбий ордени рицари ГCСЕ

Галлирея

Конрад Аденауэр ва Людвиг Эрхард 1956-йилда. Людвиг Эрхард Оттава, Онтариода, Канада, 1964-йил. Шарл де Гол ва Людвиг Эрхард 1965-йил.
Жоҳнсон ва Эрхард, 1963-йил, декабр. Людвиг Эрхард ва Исраил Бош Вазири Леви Эшкол, 1967-йил.

Адабиётлар

  • Ярим асрлик фикр. Нутқлар ва мақолалар. — Ордйнка, Наука, 1993. — 608 п.
  • Барча учун фаровонлик Архивная копия -да — М: Дело, 2001. — 352 п.

Манбалар

  1. ↑ Wернер Абелшаусер. „Wундер гибт эс иммер wиэдер“ (де). бпб.де. Қаралди: 2022-йил 29-апрел.
  2. ↑ Травин Д., Маргания О. Европейская модернизация
  3. ↑ 3,0 3,1 Творес „экономического чуда“ Людвиг Эрхард // Патрушев А. И. Германскиэ канслери от Бисмарка до Меркел. — М.: Издателство Московского университета, 2009.
  4. ↑ Cавалиэре ди Гран Cроcе Ордине ал Мерито делла Репубблиcа Италиана С.Э. Проф. Дотт. Лудwиг Эрҳард, Министро делл’Эcономиа делла Репубблиcа Федерале Тедесcа(итал.)

Ҳаволалар