Lyudvig Feyerbarx
Ушбу саҳифани Лудwиг Андреас Феуэрбач билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Людвиг Феербах (1804-1872 йй.) — немис мумтоз фалсафасининг яна бир вакили.
Асарлари
«Гегел фалсафасининг танқидига доир», «Христианликнинг моҳияти», «Фалсафани изоҳ қилиш бўйича дастлабки тезислар»,«Келажак фалсафасининг асосий қоидалари».
Ҳаёти
Феербах таниқли адлия ходими оиласида туғилган. Дастлаб у диний йўлни танлаган ва шу йўналиш бўйича ўқишга кирган. Бироқ бир йилдан кейин ўқишни ташлаган ва Берлинга бориб, у ердаги университетга ўқишга кирган. Бу ерда Феербах анчагина обрў-э'тиборга эга бўлган Гегел ма'рузаларини эшитган ва унинг изидан бориб гегелчиларга қўшилган.
Фалсафий таълимот ва қарашлари
Феербах илк фалсафий асарларидаёқ Гегел таълимотига шубҳа билан қарайди ва аста-секин ундан узоқлаша боради. Феербах ХИХ асрнинг 30-йиллари охирида ёзган „Гегел фалсафасининг танқидига доир“ асарида табиатни, материяни ғоявийлик асосида ётувчи реаллик сифатида талқин қилади. 40-йилларда нашр этган китобларида „Христианликнинг моҳияти“ (1841-йил), „Фалсафани изоҳ қилиш бўйича дастлабки тезислар“ (1842-йил). „Келажак фалсафасининг асосий қоидалари“ (1843-йил). Феербах идеалистик ва диний қарашларни қаттиқ танқид қилади. Феербах фикрича, тафаккурнинг борлиққа муносабати фалсафанинг бош масаласи экан, демак, фалсафа инсон моҳияти тўғрисидаги таълимот бўлиши керак, чунки инсондан бошқа фикрловчи биронта жонзот йўқ. Тафаккурнинг борлиққа муносабати масаласи эса фақат инсон фаолияти жараёнида ҳал қилинади. Феербах фалсафаси инсонга қаратилган, шу боис у антропологик фалсафа дейилади. „Инсон борлиқ ва тафаккур бирлигининг субекти, асоси қилиб олингандагина, бу бирликни ҳақиқий дейиш мумкин“,-деб ёзган Феербах. Маълумки, Гегел инсондан ташқаридаги мутлақ ғоя — дунёвий ақл тўғрисида таълимот яратган эди. Феербах инсондан ташқарида мавжуд ақл тўғрисидаги қарашларни, демак, Гегел ва унинг издошларини таҳқид қилган. Табиатнинг маҳсули бўлган инсон ақлий фаолиятнинг реал субекти, деган ғояга таянган Феербах оламни яратувчи, ҳамма инсонни сезгувчи ва билгувчи илоҳий куч — Худонинг мавжудлигини инкор қилган. Дин, унинг фикрича, инсонни ўлимидан кейин қутқаришга қаратилган, яъни инсоннинг нариги дунёси тўғрисидаги таълимот, фалсафа эса, ундан фарқли ўлароқ, инсоннинг яшаб турган дунёсини, инсоннинг ердаги моҳиятини ўрганадиган илмий йўналишдир, чунки нариги дунёнинг ўзи йўқ. Шу фикрдан келиб чиққан Феербах фалсафа дин билан эмас, балки табиат тўғрисидаги фанлар билан яқин алоқада бўлиши керак, деб ҳисоблаган.
Адабиётлар
Ғарб фалсафаси тарихи Тошкент 2018