Lyuminoforlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Люминофорлар (лотинча лумен - ёруглик ва юн. пҳорос — элтувчи) — люминессенсия хоссасига эга бўлган моддалар. Люминессенсия ҳосил қилиш турига кўра, фотолюминофорлар, катодолюминофорлар, рентгенолюминофорлар ва бошқаларга бўлинади. Кимёвий таркибига кўра, Л.нинг анорганик ва органик хиллари бор. Анорганик Л. (кристаллофосфорлар) нинг чақнаши таркибида бегона катионларнинг (0,001% гача) бўлишига асосланган. Бундай қўшилмалар (активаторлар), одатда, металларнинг катионлари ҳисобланади; мас, рух сулфидининг чақнаши мис катиони билан фаоллашади. Анорганик Л. люминессент лампаларая. рентген экранларини тайёрлаш учун электрон-нурли трубкаларда ишлатилади, радиация индикатори учун ва бошқа учун хизмат қилади. Органик Л. (люмогенлар) очик, (яркий) флуорес-сент бўёқлар, люминессентловчи материаллар тайёрлашда қўлланади. Л. кимё, биология, тиббиёт, телевидение ва криминалистикада сезгир люминессент анализда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |