Lyumyer Lui Jan
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
ЛЙУМЕР (Лумиэре) Луи Жан (1864.5.10, Безансон — 1948.6.6, Бандол) — франсуз кинематография ихтирочиси. Франсуз Фанлар академияси аъзоси (1919). Саноат мактабини тугатган, отасига қарашли фотоматериаллар фабрикасида ишлаган. 1895-йилда акаси Огюст (1862— 1954) билан бирга "ҳаракатланувчи фотографиялар"ни суратга олиш ва экранга проексиялаш аппарати (кинематограф) тузилмасини ишлаб чиққан. Шу аппарати билан суратга олинган кино-программани биринчи марта Парижда 1895-йил декабрда намойиш этган. 1898-йилдан кинотехника билан шуғулланган. Л. ҳажмий ва рангли кинога олиш ва намойиш қилишни тадқиқ қилган. Франсияда ҳар йили энг яхши ҳужжатли филм учун Л. номли мукофот таъсис этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |