Лютеин ҳужайралар (лотинча Лутеус — сариқ) — сариқ тананинг ташқи қаватини ҳосил қиладиган эпителиал без ҳужайралари. Одатда, овулясиядан кейин Грааф пуфакчаси ҳужайраларидан пайдо бўлади. Лютеин ҳужайралар протоплазмасида липид табиатли пигмент — лютеин бор. Лютеин ҳужайралар сариқтана гормони — прогестерон ишлаб чиқаради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил