Lyuterchilik
Лютерчилик — протестантизмнинг йирик йўналишларидан бири. Асосчиси — Мартин Лютер. Германияда пайдо бўлган. Лютерчиликпротестантизмнинг асосий қоидаларини баён қилиб берган. Лютерчиликтарафдорлари католик руҳонийлари ва черковнинг худо билан диндорлар ўртасидаги воситачилик ролини тан олмайди. Христианлик маросимларидан фақат иккитаси — чўқинтириш ва причашчение (эътикод қилувчиларнинг гўё Исонинг ҳақиқий танаси ва қонига қўшилиш учун нон ва вино истеъмол қилиб ўтказиладиган маросими)ни эътироф қилади. Л.да диний ақида, ички диний эътиқод биринчи даражали аҳамиятга эга, диний таълимот Инжилга асосланиши лозим. „Аугсбург диний эътиқоди“ ва „Апология“ни ўз ичига олган „Тотувлик китоби“, Библия ҳамда „Катта“ ва „Кичик“ катехи-зислар Л.нинг асосий диний ҳужжатлари саналади. ЛютерчиликСкандинавия мамлакатларида, Германия, АҚСҲ, Болтиқбўйи мамлакатларида тарқалган. 1947-йилда Жаҳон лютерчилик иттифоқи тузилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |