Мġарр порти

Мġарр — Малтанинг жануби-шарқидаги Гозо ҳудуди жойлашган порт шаҳар.

Этимологияси

Мġарр номи арабча „порт“ деган маънони англатувчи „мġар“ сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин деб тахмин қилинади.

Тарихи

Мġаррнинг 3Д модели

Мġарр шаҳри шу ном билан аталувчи саёз порт атрофида шаклланган. 1241-йилга келиб Малтага паром қатнови йўлга қўйилган ва балиқ овлаш кенг оммалашган. Кейинги даврларда бандаргоҳ атрофидаги ҳудуд кўпроқ ривожланган бўлса-да, порт бошпана билан тўлиқ таъминланмагани учун 1841-йилга қадар порт ҳудуди у қадар оммалашмаган. Сув тошқинларини тўсиб турувчи тўсиқ 1906-йилгача бир неча марта мустаҳкамланган ва узайтириб борилган. 1929–1935-йилларда юзага келган катта сув тўлқинидан кейин 1969-йилда яна иккита тўсиқ қурилган. Тўсиқларнинг иккинчиси қуриб битказилгандан сўнг порт майдони 121,4 минг квадрат метргача кенгайган[1].

Паром бекати 21-аср бошларида 9,3 миллион еврога қайта қурилган. Унинг қурилиши 2001-йилда бошланган ва етти йил давом этган, бекат 2008-йил феврал ойида очилган. Ҳозир бандаргоҳда 600 га яқин йўловчи ва 200 та автомобилга хизмат қилиш имконияти мавжуд[2]. Қурилиш жараёнида янги портнинг дизайни унинг атрофдаги ландшафтга визуал таъсирини камайтириш учун ўзгартирилган[3].

Иқтисодиёти ва имкониятлари

Мġарр — Гозодаги энг катта балиқчилар қишлоғи ҳисобланади. Шаҳарда паром бекатидан ташқари, яхта маринаси ҳам жойлашган. Мġарр ҳудудидаги Форт Чамбрай номли мудофаа иншооти 1749-йилда Авлиё Иоанн рицарлар томонидан қурилган[4].

2010-йил май ойида бандаргоҳни хусусийлаштирилиши эълон қилинган. Мазкур вазифа бандаргоҳни модернизация қилмоқчи бўлган Ҳарбоур Манагемент Cомпанй Лимитед компаниясига топширилган[5].

Портдаги қирғоқ яқинида жойлашган Гленеаглес Бар 1732-йилда паром йўловчилари учун кабина сифатида қурилган. У ўзининг ноёб қиялик томи билан машҳур[1].

Транспорт тизими

Мġарр паром хизматлари орқали Малтадаги Ċиркеwwа, Валлетта ва Комино ороллари билан боғланган[6][7][8]. Автобуслар Виктория ва Марсалфорнга қадар қатнайди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Гҳажнсиэлем.cом - Мгарр Ҳарбоур“. www.гҳажнсиэлем.cом. 2013-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-феврал.
  2. ↑ „Неw Гозо феррй терминал инаугуратед ат Мгарр“. Малтамедиа.cом. 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
  3. ↑ „МЕПА аппровес Мгарр терминал девелопмент“. Малтамедиа.cом (2005-йил 13-май). 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
  4. ↑ Чристопҳер Симпсон - Малтассист, Малта. „Wелcоме то Мгарр, Гозо“. Малтассист.cо.ук. 2007-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
  5. ↑ „Гозо Неwс.Cом“. Гозонеwс.cом (2010-йил 26-май). Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
  6. ↑ „Сервиcес, термс анд счемес“. Гозочаннел.cом (1924-йил 25-август). 2014-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
  7. ↑ „Гозо Фаст Феррй“. Қаралди: 2022-йил 2-июл.
  8. ↑ „Малта - Геттинг Ҳере“. Cоминоҳотел.cом. 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.