Майдабулоқ — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Маданият маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Майдабулоқ
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Бахмал тумани

Этимологияси

Қишлоқ номи таркибидаги майда сўзи булоқнинг катта эмаслигини, яъни атрофдаги булоқларга нисбатан ҳажми кичиклигини билдиради. Топоним дастлаб гидроним сифатида шаклланган.

Майдабулоқ гидроними юзага келганда булоқ ҳажмининг кичиклиги асосий белги сифатида инобатга олинган. Кейинчалик булоқ яқинида ташкил топган қишлоқ ҳам шу ном билан аталган. Шундай қилиб, гидроним ойконимга айланган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.