МҲСК Стадиони ёки Марказий Ҳарбий Спорт Клуби Стадиони Тошкентнинг Бунёдкор футбол клуби стадионидир. Чилонзор туманида жойлашган (Мирзо Улуғбек метро бекати яқинида). 1986-йилда қурилган бу стадион аввалбошда 21 000 кишига мўлжалланган эди. 2007-08-йилларда таъмир қилинганидан сўнг ҳажми 16 500 кишилик бўлди.

МҲСК Стадиони
Тўлиқ номи Марказий Ҳарбий Спорт Клуби Стадиони
Жойи Тошкент, Ўзбекистон
Қачон очилган 1986
Қачон таъмирланган 2007-08
Юзаси Табиий чим, майса
Ҳажми 16 500
Майдон ўлчами 109 х 71 м
Майдон эгалари
Бунёдкор ПФК

Стадион 2008-йил ноябр 2009-йил феврал ойлари давомида тўлиқ бузилиб, унинг ўрнида „Бунёдкор“ стадиони қурилган.

Тарихи

"МҲСК" стадиони — Ўзбекистондаги  собиқ стадион, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган. Энг яқин метро бекати — Мирзо Улуғбек.

Ушбу стадион қурилиши 1982-йилда пойтахтимиздаги „ТошГипПроГор“ институти лойиҳаси бўйича бошланган. Тўрт йил ўтиб, 1986-йилда стадион фойдаланишга топширилди. Арена 8 гектар майдонни эгаллаган. Унинг стендлари остида тўртта ёпиқ машғулот зали бўлиб, уларда бокс, кураш, гимнастика, баскетбол бўйича спорт сексиялари фаолият юритиб, уларда спортчилар машғулотлар олиб боришди. Футбол майдонининг периметри бўйлаб енгил атлетика учун югуриш йўлаклари жойлашган эди.

Стадионнинг эски сиғими 16500 кишига мўлжалланган. Бу „Қурувчи“ (кейинчалик клуб номи „Бунёдкор“ деб ўзгартирилган) ва „МҲСК“ футбол клубларининг уй стадиони эди. Шунингдек, ушбу стадионда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги бошқа футбол жамоалари ўз уй учрашувларини ўтказишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2010-йилги жаҳон чемпионати саралаш турнирининг бир қатор ўйинларини ушбу стадионда ўтказган бўлса, 2008-йил октябр ойида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ҳам („Пахтакор“ стадиони билан бирга) ўйинлари ҳам шу ерда бўлиб ўтди.

2008-йилда стадион капитал таъмирдан чиқарилди. Бироқ 2008-йилнинг ноябри — 2009-йил феврал ойларида стадион конструксиялари демонтаж қилинган ва МҲСК мажмуаси бутунлай бузиб ташланган. Бузилган стадион ўрнида 2012-йил сентабр ойида фойдаланишга топширилган янги „Бунёдкор“ стадиони қуришга қарор қилинди.

Ҳаволалар