Музбулоқ — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Музбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Музбулоқ
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Бахмал тумани

Этимологияси

Топоним икки қисмдан ташкил топган: муз ва булоқ. Бу ерда муз сўзи совуқ ма’носида қўлланилган.

Булоқ эса ер ости сувларининг табиий ҳолда ер юзасига чиқиб оқадиган манбаси ҳисобланади. Бу сўз географик термин сифатида кенг ареалга эга бўлиб, туркий тиллар ҳудудларида кенг қўлланилади. Айрим тадқиқотчилар фикрича, булоқ сўзи “оқмоқ” ёки “аралаштирмоқ” ма’ноларини билдирувчи була фе’лидан келиб чиққан[1].

Қишлоқ номининг шаклланишида булоқ сувининг ҳарорати асосий белги бўлган. Я’ни суви тоза, шаффоф ва ёз фаслида ҳам совуқ ҳолда оқиб турадиган булоқ Музбулоқ деб аталган. Шундай қилиб, гидроним асосида ойконим шаклланган.

Манбалар

  1. ↑ Севортян Е. Этимологический словар тюркских язйков. 1978.