Маади — энеолит даврига оид қадимги деҳқончилик манзилгоҳи (милоддан аввалги 4-минг йилликнинг 2-ярми). Миср пойтахти Қоҳира яқинидан топилган. ХХ асрнинг 30-йилларида текширилган. Маадидан бурдой, арпа қолдиқлари, канакунжут донлари (канакунжут мойи олинган), уй ва ёввойи ҳайвонлар, балиқ суяклари, мис ҳамда тош қуроллар, сопол идишлар, ёрғучоқлар, тақинчоқлар топилган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Маади" ЎзМЕМ-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил