Maariya
Маария (арабча: معرية, шунингдек, Маари), бошқа номи Умм Шарқ, Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазаси таркибига киради. Дараадан ғарбда жойлашган. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Маария аҳолиси 1 083 кишини ташкил қилган[1].
Маария معرية | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Дараа |
| Округ | Дараа округи |
| Ноҳия | аш-Шажара |
| Аҳолиси (2004) |
1 083[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
2024-йил декабридан Исроил назорати остида.
Тарихи
Усмонийлар даври
Маария 1596-йилги Усмонийлар солиқ рўйхатларида Ҳаврон қадасидаги Жавлон Шарқий ноҳиясининг таркибида бўлгани қайд этилган. Қишлоқдаги 5 та хонадонда мусулмон аҳоли истиқомат қилган. Аҳоли буғдой (450 акçэ), арпа (180 акçэ), ёзги экинлар (70 акçэ), эчкилар ва/ёки асалари уялари (50 акçэ) учун 25% қатъий солиқ ставкаси тўлаган. Бундан ташқари, вақти-вақти билан келадиган даромадларга ҳам 50 акçэ солиқ солинган. Жами 900 акçэ миқдорида солиқ ундирилган[2].
1884-йилда америкалик археолог Готтлиэб Счумачер Маарияни („М’арри“ деб ёзган) „аҳоли яшамайдиган, кенг майдонли тарқоқ харобалар мавжуд, бироқ археологик қизиқиш уйғотадиган ҳеч қандай қолдиқлар топилмаган жой“ дея таърифлаган[3]. Археолог яна шуни таъкидладики, мазкур жой Арқуб ар-Раҳванинг шарқида жойлашган бўлиб, Арқуб ар-Раҳва Инжилдаги тахминий Аргоб деб ҳисобланган. Иккала жой ҳам бир тепалик устида қурилгани қайд этилган. „М’арри“ номи яқин атрофдаги ғорсимон ҳудудда, пистадошлар оиласига мансуб дарахт тагида дафн этилган мусулмон авлиёсига тегишли бўлган. Маҳаллий Маназира қабиласига мансуб бадавийлар мазкур жой ёнбағирларида тамаки, дон ва сабзавотлар етиштирарди[3].
2024-йилги Исроил босқини
2024-йил декабр ойида Исроил Сурия ҳудудига яна бир бор бостириб кирди. 19-декабр куни Исроил ҳарбий кучлари Маъариядаги суриялик деҳқонларга ўз далаларига кириши учун тўсқинлик қилгани ҳақида хабар тарқалди[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Генерал Cенсус оф Популатион 2004.“. Қаралди: 2014-йил 10-июл.
- ↑ Ҳüттеротҳ & Абдулфаттаҳ 1977, с. 197.
- ↑ 3,0 3,1 Счумачер 1886, с. 83.
- ↑ Алсаед, Гҳаитҳ; Малла, Ҳуссеин „Сйриан виллагерс неар тҳе Голан Ҳеигҳц сай Исраэли форcес аре баннинг тҳем фром тҳеир фиэлдс“. АП Неwс (2024-йил 19-декабр). Қаралди: 2024-йил 20-декабр.
Адабиётлар
- Ҳüттеротҳ, W.-Д.; Абдулфаттаҳ, К.. Ҳисториcал Геограпҳй оф Палестине, Трансжордан анд Соутҳерн Сйриа ин тҳе Лате 16тҳ Cентурй. Эрлангер Геограпҳисче Арбеитен, Сондербанд 5. Эрланген, Германй: Ворстанд дер Фрäнкисчен Геограпҳисчен Геселлсчафт, 1977. ИСБН 3-920405-41-2.
- Счумачер, Г.. Аcросс тҳе Жордан: Беинг ан Эхплоратион анд Сурвей оф парт оф Ҳауран анд Жаулан. Лондон: Ричард Бентлей анд Сон, 1886.