Maarriy
Мааррий (тўлиқ исми: ал-Мааррий Абулъало Аҳмад ибн Сулаймон ат-Танухи; 973-йил; Сурия, Маарратун Нуъмон — 1057/1058-йил) — араб шоири ва мутафаккири.
Лирик („Чақмоқтош учқунлари“ тўплами ва унга ёзилган шарқ — „Учқунлар ёғдуси“) ва фалсафий („Лузум мо лам ялзум“ — „Лозим бўлмаганнинг лозимлиги“ тўплами) шеърлар, „Рисолат улғуфрон“ („Афв ҳақида мактуб“), „Рисолат улмалоика“ („Фаришталар ҳақида мактуб“), „Аросат ҳақида мактуб“ каби насрий шеър|насрий асарлар, Мутанаббининг „Аҳмад мўъжизаси“ номли девонига ёзилган шарҳ, „Йўлда ташлаб кетилганлар“ ҳикматли сўзлар тўплами муаллифи. Мааррийнинг аксар асарларида инсонпарварлик ва оқилона мулоҳазакорлик, жамиятга танқидий қарашлар устунлик қилса, баъзи асарларида умидсизлик, пессимизм руҳи сезилиб турар эди. Мааррий ўз асарларини киноя, қочирим каби усуллардан фойдаланиб, мураккаб тилда ёзган[1].
Адабиётлар
- Крачковский И. Ю., Избр. соч. т. 1-2, М. — Л., 1955-56.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Мааррийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |