Madaklashtlar
Мадаклаштлар (мадаклашти) — Покистон шимолидаги Ҳайбар-Пахтунхва вилоятининг Читрал туманидаги Мадаклашт водийси ва унинг атрофида яшовчи, келиб чиқиши тожикларга бориб тақалувчи маҳаллий этник-лингвистик жамоа. Улар Мадаклашт шевасида гапиришади. Айрим тилшунослар бу шевани дарий ёки тожик тилининг диалекти[1] дейишса, бошқалар, шу жумладан мадаклаштларнинг ўзлари ҳам Ғарбий Эрон тармоғининг мустақил тили деб ҳисоблайди[2]. Улар Исломнинг исмоилия мазҳабида[3]․
Тарихи
Ҳозирги мадаклаштларнинг аждодлари Афғонистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларидаги тожик тилида сўзлашувчи вилоятлардан икки ярим асрдан кўпроқ вақт олдин Читралга кўчиб келган[4]. Ўшандан бери улар бошқа форс шеваларидан узоқда яккаланиб қолган ҳолда истиқомат қилиб келади ҳамда янги қўшнилари — Кхо, Гужар ва пуштунлар таъсирига тушишган. Айнан шу омиллар Мадаклашт халқининг ўзига хослигини шакллантиришга ва ҳам тожиклардан, ҳам Читралнинг маҳаллий халқларидан ажратиб кўрсатилишига имкон беради[5].
Манбалар
- ↑ „Бриэф десcриптионс оф тҳе Лангуагес спокен ин Читрал“. Университй оф Читрал. 2022-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-феврал.
- ↑ Креутзманн 2017.
- ↑ „Мадаклашт виллаге оф Исмаили Муслимс сец ан эхампле оф cоммунал толеранcе, ҳармонй“. ИсмаилиМаил (2014-йил 9-июн). Қаралди: 2022-йил 10-феврал.
- ↑ Исрар 1969.
- ↑ Акҳунзада 2018.
Адабиётлар
- Акҳунзада Ф. Мадаклашти: А Персиан-Спеакинг Cоммунитй Оф Нортҳерн Пакистан // Арчивио пер л’Антропологиа э ла Этнологиа. — 2018. — № 148. — С. 35–47.
- Исрар Д. Тҳе пеопле оф Читрал: А Сурвей оф тҳеир Этҳниc Диверситй // Пакистан Геограпҳиcал Ревиэw. — 1969. — № 24 (1). — С. 1–13.
- Креутзманн Ҳ. Лангуаге Вариэгатион аcросс тҳе Памир: Ҳиндукуш-Каракорам: Перcептионс анд Мобилитиэс // Сüдасиэн-Чроник – Соутҳ Асиа Чрониcле. — 2017. — № 7. — С. 251–273. Архивировано 21 январ 2022 года.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |