Maddohlik
Маддоҳлик (араб, мадҳ —мақтов, таъриф) — 1) мусулмон халқларида тарқалган анъанавий айтим йўлларидан. Мавзу жиҳатидан асосан Муҳаммад (с.а.в.), Ҳазрати Алининг ҳаёти, кўрган-кечирганлари, юриш-туриш ва феълатворлари ҳақида бадиҳа тарзида яратилган диний байт, ғазал, ҳикоятлардан иборат бўлган. Маддооҳлик йўлларини 2-3 кишидан иборат маддоҳлар гуруҳи байрам сайиллар (Рамазон ҳайит ва бошқа кунлари)да, бозор майдонларида кенг халқ оммасини жалб этиб ижро этишган. Аруз вазнларида битилган шеърларни, одатда, баланд пардаларда, мусиқа чолғу асбоблари жўрисиз, муайян ривожланиш қоидаларига асосланган нутқдош (речитатив) оҳангларда равон ва ифодали (қироат билан) ўқиш — Маддоҳликнинг асосий мусиқий хислатларидандир. Маддоҳлик йўллари бутун Ўрта Осиёда кенг тарқалган диний айтим йўллардан бўлиб, унинг, айниқса, Бухоро шаҳри ва унинг атрофи (масалан, Ғиждувон) ижрочилик мактаблари машҳур бўлган (Бухорода ХХ асрнинг 1-чорагида ҳам "Маддоҳ" маҳалласи бўлган). Маддоҳликнинг йўллари Ўзбекистонда 1950-йилларгача сақланиб қолган;
2) бирор шахсни, ғоя, мафкура, тартиботни ўринсиз тарзда ўта мақташ[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Маддоҳлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Маддоҳликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |