Маделеине Албригҳт — (туғилгандаги исми Мари Жана Корбелова; 1937-йил 15-май — 2022-йил 23-март) америкалик дипломат ва сиёсацҳунос бўлиб, 1997-2001-йилларда Қўшма Штатларнинг 64-давлат котиби лавозимида ишлаган. Демократик партия аъзоси Албригҳт бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл эди. 2000-йилда у Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган[1].

Маделеине Албригҳт
Мариэ Жана Корбеловá
 АҚШ давлат котиби бўлган илк аёл
 
Мансаб даври
1997-йил 23-январ – 2001-йил 20-январгача
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1937-йил 5-март (1937-15-05) (88 ёш)
Прага, Чехословакия
Вафоти 223-март 2022-йил
Вашингтон, АҚШ
Фуқаролиги  Америка Қўшма Штатлари
Онаси Анна Корбел
Отаси Жосеф Корбел
Маълумоти

Wеллеслей Cоллеге, Жоҳнс Ҳопкинс Университй,

Cолумбиа Университй (МА, ПҳД)

Болалик

Маделеине Албригҳт университетдаги форумларнинг бирида

Асл исм-шарифи Мариэ Жана Корбелова бўлган Маделеине Албригҳт 1937-йилда Чехословакияда дипломат оиласида дунёга келади. Иккинчи жаҳон уруши пайтида унинг оиласи Лондонда қочқинликда жон сақлайди ва фашистлар енгилгач Чехословакияга қайтади.

1948-йилда, Маделеине 11 ёшда бўлганида Чехословакияда ҳокимият коммунистлар қўлига ўтади. Шундан сўнг Чехословакиянинг Югославиядаги элчиси вазифасида ишлаб турган отаси коммунистлар қўл остида ишлашни хоҳламайди ва истеъфо беради. 1949-йилда унинг оиласи АҚШдан сиёсий бошпана сўрайди, сўров қондирилгач улар океан ортига кўчиб кетади. 1957-йилда Маделеине Америка фуқаролигини олади[2].

Сиёсий фаолияти

Маделеине Албригҳт сиёсий фаолиятини Демократик партия фаоли сифатида бошлайди. 1978-йилда у Оқ уйда, президент Жимми Картер маъмуриятида ишлайди ва АҚШ миллий хавфсизлик кенгашига аъзо бўлади. Кейинроқ бир неча президентликка ва вице-президентликка номзодларнинг халқаро сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб боради.

1993-йилда Билл Клинтоннинг инаугурациясидан кейин Маделеине Албригҳт АҚШнинг БМТдаги доимий вакили сифатида иш бошлайди.

Кейинроқ у БМТ бош котиби, Руандадаги маш’ум геноцид бўйича қароридан қайтган Бутрос Бутрос-Галини кескин танқид қилиши билан тилга тушади[3].

АҚШ Давлат котиби лавозимида

Маделеине Албригҳт НАТОда

1997-йилда Оқ уйдаги рақибларининг кескин қаршилик кўрсатишига қарамай Маделеине Албригҳт хоним АҚШ Давлат котиби лавозимига тайинланади. АҚШда бу лавозим ташқи ишлар вазири даражасида бўлиб, давлат котиби мамлакатнинг ташқи сиёсатдаги устувор масалалари билан шуғулланади.

Маделеине Албригҳт давлат котиби бўлган йилларда у АҚШ ташқи сиёсатида анча қаттиққўллик билан ишлаган. Хусусан, 1990-йиллар охирида Болқон яриморолида юзага келган инқирозни ҳал қилиш учун собиқ Югославияга қарши куч ишлатиш зарур деб ҳисоблаган. Амалда шундай ҳам бўлган. Болқондаги бир қатор миллатларга қарши геноцидни амалга ошираётган Сербия диктатори Слободан Милошевични тийиб қўйиш учун унинг пойтахти Белград ва бошқа ҳудудларига НАТО авиазарбалар берган.

Айримлар НАТО авиацияси томонидан Сербиянинг бомбардимон қилинишида Маделеине Албригҳтни айбдор деб ҳисоблайди ва ҳатто буни норасмий равишда „Албригҳт уруши“ деб аташади. Аммо унинг ўзи ҳаммасини тўғри бажарганини, агар ўшанда Сербия тийиб қўйилмаса Косовода ва Болқоннинг бошқа ҳудудларида яна кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши мумкин бўлганини айтади.

"Мен Болқондаги ҳарбий операция учун барча мас’улиятни зиммамга оламан. Чунки Слободан Милошевич қилишни режалаштирган ишлар амалга оширилишига қўл қовуштириб тура олмасдик. Биз инсониятга қарши жиноятлар содир этилаётганига жим қараб тура олмасдик"

Маделеине Албригҳтдан сўнг яна икки нафар аёл — Кандолиза Райс ва Ҳиллари Клинтон ҳам АҚШ давлат котиби лавозимида ишлашди[4].

АҚШ Давлат котиби лавозимидан кетгач

2001-йил баҳорда Билл Клинтоннинг иккинчи президентлик муддати тугайди ва ўрнига кичик Жорж Буш АҚШ раҳбари бўлади. Шундан сўнг Маделеине Албригҳт давлат котиби вазифасидан бўшайди.

2001-йилда хизматни тарк этгач, Маделеине Албригҳт Халқаро муносабатлар миллий демократик институти директорлар кенгаши раҳбари сифатида ишлайди.

2012-йилда Барак Обама Олбрайтни Болқон яриморолида тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Америка фуқароларига бериладиган энг юксак мукофот, Президент Озодлик медали билан тақдирлайди.

2015-йилда Маделеине Албригҳт ББC билан суҳбатда сиёсий ҳокимиятда аёлларнинг бўлиши жамиятдаги барқарорликка олиб келиши борасидаги фикрларини айтиб ўтганди.

Жорий йил феврал ойида, Украинадаги уруш бошланишидан олдинроқ, Маделеине Албригҳт Неw Ёрк Тимес газетасида Владимир Путинни қаттиқ танқид қилиб чиқиб, ўзи ҳақида яна бир бор эслатди. У Россия раҳбари билан у эндигина ҳокимиятга келган 2000-йилда илк бор учрашганди.

"Украина қўшниси ким эканидан қатъи назар суверенитетга ҳақли. Бизнинг давримизда барча катта давлатлар бу қоидани тан олган, шундай экан, жаноб Путин, сиз ҳам буни тан олишингиз керак"

Ўзбекистонга ташриф

2000-йилда АҚШ давлат котиби Марказий Осиё давлатларига қилган ташрифи доирасида Ўзбекистонга ҳам келади. Ўшанда Маделеине Албригҳт Ўзбекистондан аввал Қозоғистонга ташриф буюради. 15-17-апрел кунлари қўшни давлатда бўлиб у ерда музокаралар ўтказгач, 17-апрел куни тўрт кунлик ташриф билан Тошкентга келади.

Ташрифнинг биринчи кунида Ташқи ишлар вазирлигида Абдулазиз Комилов ва Маделеине Албригҳт ўртасида учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади. Музокараларда ҳар икки мамлакат ўртасидаги узоқ муддатли сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий ҳамкорликка қаратилган шериклик масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар якунида Маделеине Албригҳт ва А.Комилов Тошкент Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюришади. Олбрайт мазкур университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари олдида сўзга чиқиб, Ўзбекистон-Америка муносабатлари, АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан сиёсати ҳақида ўз фикрларини билдиради. Жаҳон ва минтақавий аҳамиятга молик муаммоларга тўхталади.

"Менинг бу ташрифим АҚШнинг муҳим сиёсий манфаатлари ифодасидир. АҚШ бозори ривожланиши дунёдаги кўплаб бозорларга, жумладан, Ўзбекистон билан ҳамкорликка боғлиқ. Бу савдо, сармоя, энергетика соҳаларидаги алоқалардан иборат. Бундан ташқари, биз хавфсизлик соҳасида, айниқса, терроризм, қурол-яроғ савдоси, экстремизм ҳамда гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қиламиз", деганди у.

Ўшанда Маделеине Албригҳт Божхона коллежига ҳам ташриф буюради ва бу ерда таҳсил олаётган талабалар билан учрашади. Учрашув давомида у божхоначиларнинг мас’улиятли иши ҳақида гапириб, Афғонистонда етиштирилаётган гиёҳванд моддаларнинг дунё бўйлаб тарқалиши олдини олишда Ўзбекистон божхоначилари олдида турган вазифаларнинг аҳамияти ҳақида гапиради.

Ташрифнинг кейинги кунларида Маделеине Албригҳт Самарқанд шаҳрига ҳам боради ва бу ердаги тарихий обидаларни томоша қилади. Бундан ташқари, у Самарқанддаги бир қатор ташкилотлар фаолияти билан танишади.

Маделеине Албригҳт ўша пайтдаёқ Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатда интернетдан фойдаланиш имкониятларини оширишни тавсия қилади. У бу иш мамлакат иқтисодиёти ривожи учун муҳим рол ўйнашини таъкидлайди.

Маделеине Албригҳт ташриф давомида минтақадаги барча давлатлар ҳукуматларини ўша йили июн ойида АҚШ Давлат департаменти томонидан Вашингтонда ташкил этаётган терроризмга қарши кураш бўйича минтақавий конференсияда иштирок этишга таклиф қилади[5].

Афғонистон муаммоси бўйича музокаралар

Маделеине Албригҳт ва Владимир Путин

Маделеине Албригҳт Ўзбекистонга келган 2000-йилда Афғонистонда толиблар ҳукмронлик қиларди. Ўша пайтларда дунёнинг кўплаб давлатлари каби Марказий Осиё республикалари ва АҚШ толибларни нафақат минтақа мамлакатлари учун, балки бутун дунё хавфсизлиги учун асосий муаммо сифатида кўрарди.

Шу сабабли Маделеине Албригҳт Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва бошқалар билан учрашувларда бу ҳақда бот-бот гапиради. У Афғонистонда етиштирилаётган гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашда АҚШ ва Ўзбекистоннинг ўзаро ҳамкорлиги ҳар икки томон учун манфаатли бўлишини таъкидлайди. Бу масалада Ўзбекистонга чегараларни мустаҳкамлашда ёрдам берилишини билдиради.

Маделеине Албригҳт Тошкентга ташриф буюрганда Тошкентда содир бўлган портлашлардан энди 1 йил ўтганди. У Афғонистоннинг Марказий Осиё республикаларига туғдираётган эҳтимолий таҳдидлари ҳақида гапира туриб 16 феврал ҳодисаларини ҳам эслайди.

"Бугун Ўзбекистон дуч келаётган муаммолар билан яқиндан танишмиз. Ўтган йил Тошкентда содир этилган портлашлардан ҳам хабаримиз бор. Халқаро терроризм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси кабиларга қарши курашда, шунингдек Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш масаласида Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёрмиз. Бу масалалар учун АҚШ бу мамлакатга 10 миллион доллар ажратишга қарор қилган"

Маделеине Албригҳт келиб кетгандан сўнг Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари бирмунча илиқлашади. Клинтон ўрнига президент бўлган кичик Жорж Буш маъмурияти даврида ҳам ана шу илиқ муносабатлар сақланиб қолади.

2001-йил 11-сентябр воқеаларидан кейин АҚШ БМТ хавфсизлик кенгашига Афғонистонга қўшин киритиш ва у ердаги террорчиларни йўқ қилиш кўзда тутилган резолюция тақдим этади. Кўплаб давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам уни қўллаб-қувватлайди. АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Афғонистонга қўшин киритгач, Ўзбекистон Қаршидаги аэродромни бу давлат ҳарбийларига вақтинчалик топширади. АҚШ ҳарбийлари ундан 2005-йилгача ҳарбий база сифатида фойдаланади.

Маделеине Албригҳтдан кейин ҳам АҚШнинг бир неча нафар давлат котиби Ўзбекистонга келган. Жумладан, Жорж Буш маъмуриятида давлат котиби лавозимида ишлаган Колин Пауэлл 2001 йил декабр ойида Ўзбекистонга келади.

Кичик Бушнинг иккинчи президентлик муддатида ишлаган Кондолиза Райс 2005-йилда, Обама маъмуриятида ишлаган Ҳиллари Клинтон 2011-йилда, Жон Керри 2015-йилда, Доналд Трамп маъмуриятида ишлаган Майкл Помпео 2020-йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Манбалар