Мадера — узумдан тайёрланадиган ўзига хос хуштаъм кучли вино. Мадера тайёрлаш учун дуб бочкаларда сақланадиган вино материалларига муайян давр давомида ҳаво бериб ёки герметик резервуарларда кислородни меъёрлаш билан иссиқ жойда ишлов берилади (мадеризация). Мадера вино заводларида махсус курилмаларда тайёрланади. Вино махсус хона (мадерник)ларга ёки қуёш нури билан иситиладиган ойнаванд камераларга жойлаштириладиган бочкаларда бир ёки бир неча мавсум сақланади.

Оддий мадера учун вино материаллар мадеризацияси 60°-65°да 3 ойгача, ўртача сифатлиси учун 45-50°да 4-4,5 ой, энг яхши сифатлиси учун 40-45°да камида 6 ой давом этади. Маркали мадера бочка ёки шишаларда яна 2-4, баъзан 3 йил сақланади. Мадера ватани—Атлантика океанидаги Португалияга тегишли Мадейра орол ҳисобланади (вино номи шундан). Бу оролда вино бундан 5 аср муқаддам винобоп узум навлари (серсиал, малвазия)дан тайёрланган. МДҲда мадеранинг 2 тури — спирт ҳажм ҳиссаси 19-19,5% ва қанд консентрацияси 3-6 г/100 см3 бўлган кучли М. ва спирт бўйича 18% ҳажм ва қанд бўйича 1,5 г/100 см1 бўлган кучсиз мадера ишлаб чиқарилади. Мадера винолари Украина (Қрим М.си, Массандра М.си), Россия (Дон М.си, Кубан М.си), Туркменистан (Ко-петдоғ М.си)да алиготе, ркацелли, серсиал ва бошқа узум навларидан тайёрланади.

Олимжон Алимов[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил