Мадейра ёки Мадеира (португалча: Рио Мадеира) — Боливия ва Бразилиядаги дарё, Амазонка дарёсининг энг йирик ўнг ирмоғи. Анд тоғларидан бошланувчи Маморе ва Бени дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги (Маморе дарёси билан бирга) 3200 км, ҳавзасининг майдони 1391 минг км². Юқори оқимида, Бразилия ясситоғлигининг шим.-ғарбий чеккасидан ўтган қисмида, шаршара ва остоналар ҳосил қилади; Порту-Велю шаҳридан бошлаб Амазонка паеттекислиги бўйлаб оқади. Езда серсув бўлади. Ўртача сув сарфи 30,5 минг м³/сек. Порту-Велю шаҳридан бошлаб (1060 км) кема катнайди[1].

Мадеира


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил