Мадҳия (арабча: مدحيّة‎‎ — мақтов қўшиғи; қасида) — бирор шахс, воқеа ёки нарсанинг мақтовига бағишланган бадиий асар. Баъзан асарнинг бир қисми ҳам мадҳиядан иборат бўлиши мумкин.

Араб, форс ва ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарига кўра, ҳар бир йирик эпик асарнинг бош қисмида махсус (асосан, шеърий) мақтовлар берилган. Одатда, бу мақтовлар фалсафий оқимларнинг асосчилари, асар ёзилган пайтдаги ҳукмдор ва бошқаларга бағишланган. Шунингдек, шоирлар ўзларидан аввал ўтган буюк шахсларга мақтовлар бағишлаши ҳам одат бўлган (масалан, Навоий Ҳамсасидаги достонлар муқаддимасида Низомий, Ҳисрав Деҳлавий, Жомий мадҳи). Мадҳия ҳарактеридаги асар турли жанрларда (маснавий, ғазал, муҳаммад ва бошқалар) ёзилиши мумкин.

Муайян давлатга бағишланган шеърий-мусиқий асар ҳам мадҳия ҳисобланади (байналмилал тилда гимн).<рефнаме;"Референcа">ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил</реф>

Гимн (юнонча: ҳймнос) — тантанавор қўшиқ, шеър. Юнонистонда дастлаб афсонавий халқ қаҳрамонлари, худолар шаънига мақтовлар (ҳамдлар) тарзида вужудга келган. Кейинчалик шахслар, давлатлар, воқеа ва ҳодисаларга ҳам бағишланган гимнлар пайдо бўлган.<рефнаме;"Референcа"/>

Ма'лумот о'рнида, О'збекистон Республикаси ҳам о'з мадҳиясига эга ва Давлат Мадҳияси О'збекистон Республикаси рамзи ҳисобланади. (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-11-18 санасида архивланган)

Манбалар