Мадҳя-Прадеш

Мадҳя-прадеш - Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги штат. Майдони 308 минг км². Аҳолиси 60,4 млн. киши (2001); 90% аҳолиси ҳинд тили ва унга яқин тилларда, қолган қисми маратҳи ва рожастони каби тилларда сўзлашади. Маъмурий маркази — Бҳопал шаҳри

Мадҳя-прадеш ҳудуди милоддан аввалги 3-2 асрларда Мауриялар кулдорлик давлати таркибида бўлган. Мил. бошларидан ХИВ асргача бир қанча давлатлар, ХВ асрда Баҳманий султонлиги вилояти эди. ХВИ аср охирларидан Бобурийлар қўл остига ўтди. 1818-йилда Ост-Индия компанияси эгаллади. 1956-йилдан Ҳиндистон штати. 2000-йил ноябр ойида янги Чхаттисгарх штатини тузиш мақсадида Мадҳя-прадеш худудининг бир қисми ажратиб олинди.

Штатнинг ер юзаси ясситоғлик ва паст тоғлардан иборат. Энг баланд жойи 1353 м. Шимолий қисми Ҳинд-Ганг текислигига туташган. Иқлими тропик, муссонли икдим, шим.-ғарбида қуруқ, жан. ва жануби-шарқида сернам. январнинг ўртача температураси 17-24°, июлники 27-29°. Йиллик ёғин 700–1600 мм. Дарёлари серостона; энг йирик дарёси — Нарбада. Штат ҳудудининг 1/3 қисми ўрмон, тик, сал каби қимматбаҳо ёғочли дарахтлар усади.

Мадҳя-прадеш саноати тез ривожланаётган аграр штат. Аҳолисининг 75% қишлоқ хўжалигида банд. Асосан, тариқ, буғдой, шоли, пахта, мойли ўсимликлар экилади. Ипак қурти боқилади. Мадҳя-прадешда марганец ва темир рудалари, боксит, кумир, ўтга чидамли гил қазиб олинади. Паннада мамлакатда ягона олмос кони мавжуд. Иссиклик электр стансиялари бор. Ишлаб берувчи саноатининг қадимий ва асосий тармоғи — ипгазлама саноати. Шунингдек, металлургия, нефт кимёси, электроника, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари, йирик қоғоз фабрикаси, ойна-керамика, семент, асбест-бетон заводлари бор. Ҳунармандчиликда мато, ўймакорлик буюмлари тайёрланади. Штат худудидан йирик шоссе йўллар ва Ҳиндистон шим.ни унинг жан. қисми билан боғловчи темир йўл ўтган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил