Мадина Мухторова Саидазимовна (айрим манбаларда Мадина Мухтарова деб ёзилган) (1964-йил 26-январ Тошкент, Ўзбекистон ССР) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Мадина Мухторова
Таваллуди 1964-йил 26-январ
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби театр ва кино актрисаси
Фаолият йиллари 1990—ҳозиргача
Миллати ўзбек
Болалари Санжар, Мирфаиз
Мукофотлари

Биографияси

Мадина Мухторова мактабда турли мусиқа танловлари, радиодастурларда фаол қатнашиб юрган, сўнгра устози тавсиясига кўра Тошкент театр ва санъат университетига кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, тўғридан-тўғри университетнинг иккинчи курсига ўқишга кирди.1984-йил „Драма ва кино“ бўлимини тамомлади.[1]

Ижодий фаолиятини 1990-йилда Ёшлар театрида бошлаган актриса бир йил шу ерда ишлаб, сўнг Ўзбек миллий академик драма театрида фаолиятини давом эттирди. Ҳозиргача шу театрда ишлайди.

Актриса Маданият университетида ўқиган пайтида Саид Мухтор билан танишган[2].

Мухторованинг собиқ турмуш ўртоғи ва фарзандиниг отаси — актёр, режиссёр Саид Мухтор[3].

Фаолияти

Мадина Мухторова актриса сифатида кўплаб спектакл ва ўндан ортиқ филмларда иштирок этган, элликка яқин филм ва мултфилмларни дубляж қилишда ҳам иштирок этган. Актриса филмларда кўп рол ўйнамаган бўлсада, томошабинларга „Тоғли куёв“ филмидан яхши таниш.

Кўп йиллик меҳнатлари учун 2003-йилда актриса „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони билан тақдирланган. Туркия, Эгипет-давлатларида.Москва, Семфиропол, Олма-ота шаҳарларида:"Чимилдиқ", „Шум бола“ ва „Қирмизи олма“ спектаклидаги роллари билан мувафаққиятли қатнашган. „Меҳробдан чаён“ да Раъно роли билан Жаҳон театр Фестивалларида иштирок этган. „Офарин“ мукофоти совриндори. 1992-йил „Афандиниг беш хотини“ даги Тўтиҳон роли учун „Йилнинг энг яхши аёл роли“, „Шум бола“да Шум бола роли учун „Йилнинг энг яхши актрисаси“ каби мукофотларга сазовор бўлди[4].

Филмографияси

Йил Филм Рол
1992 Останся
1998 Шайтанат Мардона
1999 Тоғлик куёв Келин
2011 Девона фаришта Одинанинг онаси
2011 Осий банда
2015 Мен ёлғончиман Ҳаёт
2017 Кулба

Театрдаги фаолияти

Йил Спектакл Рол
Гамлет Офелия
Қирол Лир Корделя
Тўмарис Зинаида
Алла Нина
Бобур Она
Амир Темур Канизак
Алишер Навоий Гули
1992 Афандининг беш ҳотини Тўтиҳон
Меҳробдан чаён Раъно
Чимилдиқ Келин
Шум бола Шум бола
Золушка Золушка
Саб'аи сайёр Дилором
Келинлар қўзғолони Нигора
Қирмизи олма Қирмиз қиз
Омон бўлгин азизим Аёл
Яраланган оққуш ноласи Қиз