Мадоҳил (араб. — остона, эшик) — чапу рост такрорланувчи лоласимон шаклдаги исломий нақш тури; нақш мужассамотида бошланғич (чиқиш) нуқта вазифасини ўтайди. ИХ—ХИИИ асрлардан ривож топган. Мадоҳил кўриниши жиҳатидан хилма-хил (ғунча, лола, гул, учбарг ва бошқалар) шакллардан иборат. Меъморлик ва амалий санъатнинг деярли барча соҳаларида кенг тарқалган. Халқ усталари асосий шакл орасига турли хил гуллар киритиб, мадоҳилнинг гўзал намуналарини яратганлар: лола мадоҳил (ғунча, лола шаклига яқин қилиб ишланган), қўш мадоҳил занжира (лола, ғунча шаклидаги мадоҳил бири юқорига, бири пастга қаратиб ишланган), исломий мадоҳил (нақш тақсимининг асосини мадоҳил шакли эгаллаган исломий нақш тури) ва бошқа [1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил