Мадоиний (тўлиқ исми: Абулхасан Али ибн Муҳаммад ал – Мадоиний; 753 – тахм. 830) – йирик араб тарихчиси; Арабистон, Хуросон ҳамда Ўрта Осиёнинг ВИИ-ВИИИ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий тарихига тегишли муҳим ма’лумотлар келтирилган. “Ахбор ул-хулафо” (“Халифалар ҳақида хабарлар”), “Китоб ул-мағозий” (“ (Ҳарбий) юришлар ҳақида китоб”), “Китоб футуҳ аш-Шом” (“Шомнинг фатҳ этилиши”), “Тарих ал-булдон” (“Мамлакатлар тарихи”), “Ахбор аш-шуаро” (“Шоирлар ҳақида хабарлар”) ва б.қ. асарлар муаллифи. Булардан “Китоб ал-мағозий” ҳамда Хуросон ҳокимлари Асад ибн Абдуллоҳ (725-727; 735-738 й.) ва Наср ибн Сайёр (738-748) га бағишланган китоблари Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиёнинг араблар

истилоси ва ВИИИ асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий тарихи бўйича қимматли манба ҳисобланади.

Бироқ, ал-Мадоинийнинг асарлари бизнинг замонимизгача етиб келмаган. Улардан айрим парчалар Балазурий ва Табарий  китобларида сақланиб қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ . .