Madovtepa
Мадовтепа — сўнгги жез ва илк темир даврига оид археологик ёдгорлик (мил. авв. 2-минг йилликнинг охири — 1минг йиллик бошлари). Туркманистоннинг Мисриён воҳасидаги Мадов шаҳри ҳаробаси яқинида. Мадовтепада 1930-йилда М. Е. Массон, кейинроқ А. А. Марушенко археологик тадқиқот ишлари олиб борган. 1947, 1951—53 йилларда М. Е. Массон раҳбарлигидаги отряд ёдгорликда стационар ва стратиграфик қазишмалар ўтказиб, уни бир неча қурилиш босқичларидан иборат ёшини аниқлаган. Қазиш жараёнида уй-жой қолдиқлари ва турли хил археологик материллар топилган. Топилмалар, асосан, нақшсиз кулранг сопол идишлар (тоғора, кўзача, 1 ва 2 қулоқли кўзалар, жўмракли коса, косасимон идишлар), жез шамшир, жез пайкон ва бошқалардан иборат. Мадовтепа аҳолисининг хўжалигини, асосан, суғорма деҳқончилик ва хонаки чорвачилик ташкил этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |