Мадрас университети — Ҳиндистондаги энг йирик ва қад. унтлардан бири. 1857-йил ташкил этилган. Математика, статистика, физика, кимё, зоология, ботаника, антропология, геология ва геофизика, география, ҳуқуқ, педагогика, тиббиёт, шарқшунослик, қишлоқ хўжалиги, технология, ветеринария бўйича мутахассислар тайёрлайди. Университет таркибида 100 дан ортиқ коллеж бор. 100 мингга яқин талаба таълим олади. Университет кутубхонасида 210 мингдан ортиқ асар сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил