Мадумар ҳофиз (1850 - Исфара — 1930) — хонанда. Кенг диапазонли, кучли ва баланд овоз соҳиби. Қўқон ижрочилик мактаби анъаналарининг ривож топишига ҳисса қўшган. Кўпроқ "Сегоҳ", "Баёт" (тароналари билан), "Шаҳнози Гулёр", "Чапандоз", "Уш-шоқ", "Дугоҳи Ҳусайний" (тароналари билан) каби Фарғона-Тошкент мақом йўллари, "Илғор", "Сувора", "Бир келиб кецун", "Адашганман", "Оҳким", "Қулинг" сингари ашула ва катта ашулаларни маҳорат билан ижро этган. Муқимий "Саёҳатнома"сида Мадумар ҳофизнинг истеъдодли, беназир хонандалиги мадҳ этилган. Тўйчи ҳофиз, Ҳамроқул қори, Ю. Ражабий сингари ҳофизлар Мадумар ҳофизнинг шогирдларидир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил