Maduray
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мадурай, Мадура — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар. Вайгай да-рёси бўйида, Тамилнад штатида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (2001). Темир йўл тугуни. Мамлакатнинг муҳим савдо ва йирик тўқимачилик (ип газлама, ипак газлама) саноати марказларидан. Ҳунармандчиликда қўлда газлама тўқилади, жез буюмлари ясалади. Қадимдан ёғоч ўймакорлиги билан машҳур.
М. — қад. шаҳар. ИИ асрдан Ҳиндистон жанубидаги турли давлат ва султонликларнинг пойтахти бўлиб келган. Ўрта асрларда М.да савдо-сотиқ ишлари, ҳунармандчилик жуда ривожланган, кўплаб меъморий иншоотлар қурилган. Шаҳар ХВИИ—ХВИИИ асрларда иклисодий инқирозга учраган ва ҳароб аҳволга келган. ХХ асрдан М. яна ривожлана бошлади. Меъморий ёдгорликларидан Шива ибодатхонасининг улкан мажмуаси (12— ХВИИ асрлар) бор. Унинг "Минг устунли зал"и, қалъа деворлари, миноралари, "Олтин нилуфар ҳовузи" ва бошқа қисмлари ҳамда Тируманаланайка саройи (ХВИИ аср) сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |