Мафтунингман
„Мафтунингман“ (русча: Очарован тобой) — таниқли ўзбек режиссори Йўлдош Аъзамов 1958-йил яратган оқ-қора кинотасмага олинган мусиқий кинокомедия.[1] Филм биринчи ўзбек кинокомедияси бўлиб, энг сара ўзбек филмларидан бири ҳисобланади.[2] Филмда ўзбек маданиятининг қизиқарли жиҳатлари ҳамда совет колхозларидаги ҳаёт тасвирланган.
| Мафтунингман | |
|---|---|
|
Файл:Мафтунингман.жпг Украинча постер | |
| Режиссёр(лар) | А. Акбарҳўжаев |
| Продюсер(лар) | Йўлдош Аъзамов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Туроб Тўла Михаил Мелкумов |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) |
Икром Акбаров Мутал Бурҳонов Манас Левиев |
| Монтажёр(лар) | Х. Умарова |
| Студия | Ўзбекфилм |
| Давомийлик | 81 минут |
| Мамлакатлар | Ўзбек ССР, СССР |
| Тил | ўзбекча |
Сюжети
„Мафтунингман“ филмида икки киночининг шу номли мусиқий филм олиш учун актёр ва актриса излаши тасвирланган. Киночиларнинг бири Ўзбек ССРнинг турли қисмларига бориб актёр қидиради. Қаерга бормасин, жуда ҳам истеъдодли кишиларни учратади, мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги талантли одамлар ҳақида эшитади. „Мафтунингман“ филмига актёрлар ҳақиқатан ҳам шу йўсинда танланган.
Ашулалар
„Мафтунингман“ филмида айтилган барча қўшиқлар кўпчиликка маъқул келди ва ҳозирги кунда ҳам ўзбеклар бу қўшиқларни севиб тинглайди. Кўпчилик филмда айтилган қўшиқларни ёддан билади. Филмда айтилган „Дўппи тикдим“ (Туроб Тўла қаламига мансуб), „Гўзал Тошкент“, „Мафтун бўлдим“ ва „Сартарош“ каби ашулалар халқнинг севимли қўшиқларига айланган.
Манбалар
- ↑ Йўлдош Аъзамов (рус.) А. М. Прохоров: . Санкт Петербург: „Катта совет энсиклопедияси“, 2009.
- ↑ Ганжазода, Зебо „„Мафтунингман“ кинофилми. Қизиқ воқеалар ва мафтункор чеҳралар -“. Машҳур.уз. Қаралди: 2012-йил 31-май.[сайт ишламайди][сайт ишламайди]
| Филмга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |