Magʻjon
Мағжон (1893, ҳозирги Шим. Қозоғистон вилояти — 1938, Москва) — қозоқ шоири, журналист, маориф арбоби. Қизилжар (ҳозирги Красноярск)даги Эски қозоқ мадрасаси (1905—10), Уфадаги Олия мадрасаси (1910—12), Омскдаги Ўқитувчилар институти (1913—17)да таҳсил олган. Форс, араб, турк, рус тилларини яхши билган, Европа адабиёти билан яқиндан танишган. Алаш Ўрда ҳукуматининг маориф комисси-яси аъзоси (1917), Қозоғистон ҳукуматининг маориф комиссари (1919), „Ҳуррият байроғи“ газ.нинг муҳаррири (1920—22). 1922-йилда Тошкентга чақириб олинади. Бу ерда Туркистон жумҳурияти қошидаги „Қозоққирғиз билим комиссияси“ аъзоси, „Чўлпон“, „Сана“ жур.лари, „Оқ жўл“ газ. ташкилотчиларидан бўлди. Москвадаги Олий адабиёт ва санъат институтида ўқиди (1923-26).
| Мағжон Жумабоев | |
|---|---|
| Асл исми | қозоқча: Мағжан Бекенұлы Жұмабаев |
| Таваллуди |
1893-йил 25-июн |
| Вафоти |
1938-йил 19-март Олмаота |
| Ижод қилган тиллари | Қозоқ тили |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1912-1929 |
| Фаолият тури | Алаш ҳаракати арбоби, шоир, қозоқ адабиётининг атоқли намояндаси |
| Дебют | "Шўлпан" шеърий тўплами, 1912-йил |
1924-йилда Москвадаги „Ёшларнинг адабий жамияти“да М.нинг Тошкентда чиқарган шеърий китоби (1923) муҳокама қилинади ва уни миллатчиликни куйлаганлиги, тасаввуфни, тарихни улуғлагани қаттиқ танқид остига олинади. Шундан сўнг М. миллатчи, туркчи, бойлар тарафдори сифатида айбланади. 1927-йилда Қозоғистонга қайтиб, бир муддат Қизилжарда ўқитувчилик қилгач, халқ душмани сифатида қамалади (1929). 1935-йилда Горкий ёрдамида қамоқдан чиқади. Бироқ 1937-йилда такрор қамалиб, 1938-йил мартида отиб ўлдирилади. М. 1988-йилда оқланган.
М. хилма-хил мавзуларда шеърлар ёзган. Табиат ва инсон гўзалликларини тасвирлар экан, илҳом ва муҳаббатини, сабру бардошини уларга бўлган самимий эҳтиром билан боғлайди ва ўзига хос услуб яратади („Мен ким?“, „Ўт“ ва бошқалар).
М. шеърлари „Чўлпон“ (1912,Қозон), „Ўланлар“ (1922, Қозон), „Мағжон Жумабоев ўланлари“ (1923, Тошкент) номлари билан 3 китоб ҳолида нашр этилган. М. 1923—26 йилларда бошланғич мактаб ўқувчилари учун дарсликлар ёзган.
Бегали Қосимов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |