Magadan
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Магадан — Россия Федерациясидаги шаҳар, Магадан вилояти маркази. Охота денгизининг Нагаев қўлтиқчасидаги порт (Нагаево). Аҳолиси 121,6 минг киши (1998). Шаҳар корхоналарида кончилик асбоб-ускуналари, ёқилғи аппаратураси ишлаб чиқарилади, кема, автомобил, тракторлар таъмирланади. 42 саноат корхонаси, шу жумладан, қурилиш материаллари корхоналари, тикувчилик фабрикаси, кўнпоябзал комбинати, ТЕТС бор. М.да Узоқ Шарқ илмий марказининг Шимол биологик муаммолари институти, Шим.-Шарқ комплекс илмий тадқиқот институти, Шим.-Шарқ қишлоқ хўжалиги зонал илмий тадқиқот институти, Тинч океан балиқ хўжалиги ва океанография институти бўлими мавжуд. Педагогика институти, политехника техникуми, тиббиёт ва мусиқа билим юртлари, 2 театр, телемарказ, музей ишлаб турибди. Авиа йўнадишлар орқали М. Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва бошқа шаҳарлар билан боғланган. Колима трактининг бошланғич пункти. М.га 1930-йиллар бошида асос солинган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |