Magadan viloyati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Магадан вилояти – Россия Федерацияси таркибидаги вилоят. Узоқ Шарқ иқтисодий раёнига киради. 1953-йил 3-декабрда ташкил этилган. Россия Федерациясининг чекка шимоли-шарқий қисмида. Майдони 461,4 минг км². Аҳолиси 232,8 минг киши (2000). Асосан, руслар, шунингдек, украин, белорус, татар, эвенк ва бошқа ҳам яшайди. 8 туманга бўлинган; 2 шаҳар, 28 шаҳарча бор. Маркази Магадан шаҳри Магадан вилояти Шарқий Сибир, Чукотка, Беринг ва Охота денгизлари билан ўралган. Вилоятнинг кўп қисмини Колима тоғлари эгаллаган. Пенжина қўлтиқчасидан Анадир қўлтиғигача кенг Анадир пасттекислиги жойлашган. Асосий фойдали қазилмалари: олтин, қалай, волфрам. Тошкўмир ва қўнғир кумир конлари бор. Иклими кескин континентал. Қиши совуқ, ёзи салқин. Июлнинг ўртача температураси Охота денгизи соҳилларида 1 Г– 12°, Шимолий Муз океани соҳилларида 3°– 6°, январники Охота денгизи сохилларида –19° дан –23° гача, Шимолий Муз океани соҳилларида –24° дан –28° гача. Магадан вилоятининг ички қисмларида июлнинг ўртача температураси 14°–16°, январники –38°. Йилига 300–350 мм, Охота ва Беринг денгизлари соҳилларида 500–700 мм, ёғин тушади. Охота денгизи соҳилларидан бошқа ҳамма жойлар замини музлаб ётади. Вегетация даври 100–105 кун. Йирик дарёлари: Колима ва Анадир. Тупроклари подзолли тоғ-ўрмон ва тоғ-тундра тупроклари. Магадан вилояти тундра, ўрмонли тундра ва тайгада жойлашган. Даурия тилоғочи, ер бағирлаб ўсадиган кедр кўп. Тийин, оқтовушқон, қутб тулкиси, тулки, оқ айиқ, қўнғир айиқ, росомаха, латча, шимол буғуси, лос, қушлардан каклик, ўрдак, ғоз бор. Да-рёларда балиқ, денгизларда кит, морж, тюлен яшайди. Машинасозлик, металлсозлик, балиқ саноати ривожланган. Аркагала ГРЕС, Колима ГЕС бор. Сут-гўшт чорвачилиги, даррандачилик, мўйначилик билан шуғулланилади. Вилоят ҳудудий Магадан қўриқхонаси, Талая курорти бор[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ "Магадан вилояти" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |