Эва Магдалена Андерсон (швед. Эва Магдалена Андерссон; туғ. 1967-йил 23 январ, Уппсала, Швеция ) - швед сиёсатчиси ва давлат арбоби. 2021-йил 4-ноябрдан Швеция Социал-демократик меҳнат партияси раиси этиб тайинланган[1]. 2014-йилдан бери у Швеция молия вазири бўлиб, ҳукуматдаги бу лавозимдаги биринчи аёл бўлди [2]. 2014-йилдан бери Риксдаг аъзоси (Стокголм округидан) [3] .

Магдалена Андерссон
шведча: Магдалена Андерссон
Швеция Социал-демократик меҳнат партияси раиси
 
Мансаб даври
2021-йил 4-ноябр – 2022-йил 18-октабр
Ўтмишдоши Стефан Лöфвен
Вориси Улф Кристерссон
 Швеция молия вазири
Мансаб даври
2014-йил 3-октабр – 2021-йил 4-ноябр
Ҳукумат бошлиғи Стефан Лöфвен
Ўтмишдоши Андерс Борг
 Риксдаг аъзоси
 
Мансаб даври
2014-йил 29-сентябр – ҳ.в.
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Эва Магдалена Андерссон

1967-йил 23-январ (1967-01-23) (59 ёш)
Уппсала, Швеция
Фуқаролиги Shvetsiya bayrogʻi Швеция
Сиёсий партияси Швеция социал-демократик ишчилар партияси
Турмуш ўртоғи Ричард Фриберг(1967 туғ.)
1997 бери
Болалари 2 та
Онаси Элза Биргитта Гранелл-Андерссон
Отаси Гöран Андерссон
Таълим Упсала кафедрал билимюрти (1987),
Стокголм иқтисодиёт мактаби(1992),
Гарвард Университети(1995)

Биографияси

Эва Магдалена Андерссон 1967-йилда Уппсала шаҳрида туғилган. Ота-онаси - Горан Андерссон ( Гöран Андерссон; 1936-2002), Уппсала университети ўқитувчиси ва ўқитувчи Элза Биргитта Гранелл-Андерссон ( Элса Биргитта Гранелл-Андерссон; 1939-йилда туғилган) [3] .

1987-йилда Уппсала собори мактабини тамомлаган. У Стокголм Иқтисодиёт мактабини 1992-йилда тамомлаган ва Бизнес бошқаруви ва иқтисод бўйича илмий бакалавр (Б. Сc.) даражасини олган. 1994-йил кузида Австрия пойтахти Вена шаҳридаги Илғор тадқиқотлар институтида (ИҲС) таҳсил олди. 1995-йилнинг баҳорида Гарвард университетида [3][4] ўқиди. 1994-йилда у ўзининг алма-матери Стокголм Иқтисодиёт мактабида дарс берган.

Сиёсий фаолияти

1996-1998-йилларда Горан Перссон Бош вазир девонида сиёсий эксперт, кейин 1998-2004-йилларда Бош вазир девонида режалаштириш бўлими бошлиғи бўлиб ишлайди. 2004-2006-йилларда - Швеция Молия вазирлигининг Давлат котиби, 2019-йилгача Швециянинг от пойгалари гаровларини қабул қилиш бўйича монопол оператори бўлган АТГ бошқарув кенгаши аъзоси. 2005-2009 - Буюк Британия Меҳнат партияси таҳлил маркази Сиёсат тармоғи бошқаруви аъзоси. 2007-2009 - Партия раиси Мона Салиннинг ички сиёсат бўйича маслаҳатчиси. 2009-2012-йилларда Швеция солиқ агентлигида бош директор ўринбосари, Швеция тадбиркорлик субъэктларини рўйхатга олиш хизмати бошқаруви аъзоси. 2012-2014-йилларда - партиянинг иқтисодий ва сиёсий масалалар бўйича расмий вакили [3][4] сифатида фаолият юритган.

2014-йилги парламент сайловлари натижаларига кўра у Стокголм округидаги Социал-демократик партиядан Риксдаг аъзоси этиб сайланган. 2018-йилги сайловларда қайта сайланган [3] .

2014-йил 3 октябрда у Стефан Лёвен ҳукуматида Молия вазири лавозимини эгаллайди ва мамлакат тарихида ушбу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди

2021-йил 4-ноябрда Гётеборгда бўлиб ўтган йиллик қурултойда овоз беришдан сўнг у Швеция Социал-демократик меҳнат партияси раиси этиб сайланади [1]. Август ойида Швеция Бош вазири Стефан Леувен истеъфога чиқишини эълон қилгандан сўнг дарҳол асосий номзод сифатида Магдалена Андерссон пайдо бўлди. Ўшандан бери у ушбу лавозимга барча партия округлари ва Социал-демократлар партиясидан номзодларни кўрсатиш қўмитаси томонидан номзод сифатида кўрсатилган. 4-ноябр куни бўлиб ўтган сайловлар вақтида Магдалена Андерссон бу лавозимга тақдим этилган ягона номзод эди.

2021-йил 24-ноябрда парламентдаги овоз бериш натижаларига кўра, у Швециянинг 45-бош вазири этиб сайланди ва бу лавозимдаги биринчи аёл бўлди [5]. Унинг номзодини ёқлаб 117 нафар депутат овоз берди, 174 нафари қарши чиқди, 57 нафар депутат бетараф қолди [2]. Бир неча соатдан кейин Яшиллар партияси коалицион ҳукумат таркибидан чиқди, бу автоматик равишда бош вазирнинг истеъфога чиқишини билдиради. Бироқ бош вазир бўлиб сайлангандан сўнг, у Яшиллар партиясининг ҳукуматдан чиқиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ ҳолда Вазирлар Маҳкамасида бўлиниш юз бергани туфайли етти соатдан кейин ўз лавозимини тарк этиб истеъфога чиқди[6]

Шахсий ҳаёти

Нака шаҳрида яшайди. Андерссон Стокголм Иқтисодиёт мактабининг иқтисод профессори Ричард Фриберг (Ричард Фриберг; 1967-йил туг.) билан турмуш қурган. Бу никоҳдан икки фарзанд дунёга келди [4] .

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Премьером Швеции станет женщина“. Эуронеwс (2021-йил 5-ноябр). Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „В Швеции впервые в истории избрали премьера-женщину“. РИА Новости (2021-йил 24-ноябр). Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Магдалена Андерссон (С)“ (св). Риксдаген. Қаралди: 2021-йил 4-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „CВ Магдалена Андерссон“ (эн). Говернмент Оффиcес оф Сwеден (2021-йил 9-июл). 2021-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-11-30 санасида архивланган)
  5. ↑ „Омрöстнинг ом нй стацминистер“ (св). СВТ Нйҳетер (2021-йил 11-ноябр). Қаралди: 2021-йил 24-ноябр.
  6. ↑ ҳттпс://дарё.уз/2021/11/25/швециянинг-биринчи-аёл-бош-вазири-лавозимига-сайланганидан-7-соат-отиб-истефога-чиқди/