Magmatik konlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Магматик конлар - таркибида кимматли минераллар бўлган асосли ва ишқорли магманинг совиб қотиши натижасида Ер қаърида шаклланган фойдали қазилмалар уюми. Бу уюмлар турли шаклларга эга ва уларга яқин магматик тоғ жинслари орасида ётади. Совиётган магмада қимматли минералларнинг тўпланиши турли сабабларга асосланади. Магма совиётганда ўзаро аралашмайдиган икки хил суюкликка ажралади, улардан бири фойдали қазилма моддаларидан иборат бўлади. Бу жараён ликвация деб аталади ва у ликвацион конларни хрсил бўлишига олиб келади. Буларга сулфидли мисникел рудалари мисол бўлади. Магма кристалланишида қимматли минераллар бошқа минераллардан олдинроқ ажралиб чиқиб магматик резерваур тубига чўкади ва сегрегацион конларни юзага келтиради. Буларга хром, титан, темир рудаларининг кичикроқ конлари мансуб.
Магматик конлардан темир, титан, ванадий, хром, платинасимонлар, мис, никел, кобалт, апатит, олмос, ниобий, сирконий конлари муҳим аҳамиятга эга.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |