Магнетоқаршилик, магнитрезистив эффект— ўтказгичнинг магнит майдон Н даги солиштирма электр қаршилиги р нинг майдон йўқлигидаги солиштирма қаршилиги р0 га нисбатан ўзгариши. Кўндаланг ва бўйлама М.лар мавжуд. Кўндаланг М. да электр ток магнит майдонга тик, бўйлама М. да эса унга параллел оқади. Заряд ташувчилар температураекториясининг магнит майдонда оғиши М.га сабаб бўлади. М. галваномагнит ҳодисалар жумласига киради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил